20 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўша куни соат 07:15 да қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган. Қиз ФВВ қутқарувчилари томонидан махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қудуқ ичидан олиб чиқилган ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

зангиота тумани, қудуқ

Шундан сўнг, турли даражада тан жароҳати олган қиз тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётказилган. Ҳозирда шифокорлар назоратида. Қизнинг умумий аҳволи яхши, дейилади хабарда.