Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь куни нишонланади. Мусулмонлар идораси республика бўйлаб Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудларида ҳайит намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

  • Андижон вилояти — 05:10;
  • Наманган вилояти — 05:10;
  • Фарғона вилояти — 05:10;
  • Тошкент шаҳри — 05:15;
  • Тошкент вилояти — 05:20;
  • Сирдарё вилояти — 05:25;
  • Жиззах вилояти — 05:30;
  • Самарқанд вилояти — 05:35;
  • Навоий вилояти — 05:40;
  • Қашқадарё вилояти — 05:40;
  • Бухоро вилояти — 05:40;
  • Сурхондарё вилояти — 05:40;
  • Хоразм вилояти — 05:50;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 05:50.

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20−25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар ҳайит байрами арафасида кетма-кет 5 кун — 28 июнь 2 июль кунлари мобайнида дам олади. 1 июль кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 8 июль 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлиб қолаверади.