Ҳуқуқбузарликни илк бор содир этаётган тадбиркорга молиявий санкциялар қўлланмаслиги мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 мартдан тадбиркорлар илк марта ҳуқуқбузарлик содир этаётган бўлса, уларга молиявий санкциялар қўлламаслик таклиф қилинмоқда. Агар савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилса, жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтиб, бекор қилиниши мумкин.

200 та давлат хизмати анъанавий шаклдан онлайнга ўтказилиши кутилмоқда

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастурига кўра, ҳозирда анъанавий шаклда тақдим этилаётган 200 та давлат хизмати ДХМлар ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатила бошлайди. Электр, газ ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш проактив тарзда амалга оширилиши кутилмоқда.

Газ ва электр энергия соҳасида ўғрилик жуда катта — Ўзбекистон президенти

Президент иштирокидаги йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр соҳасида ўғрилик даражаси жуда юқори экани айтилди. Шавкат Мирзиёев энергетика назорати бўйича икки йил «фавқулодда тартибда» ишлаш вазифасини қўйди.

Январнинг 8 кунида бюджет тақчиллиги 5,5 трлн сўмга етди. Бу кутилаётган йиллик дефицитнинг бешдан бирига тенг

Январнинг 8 кунида давлат бюджети харажатлари даромаддан 2,3 баравар ортиб, дефицит 5,5 трлн сўмга етди. Бу 2023 йил учун дефицит кутилмасининг бешдан бир қисмидан кўпроқ дегани (25,1 трлн сўм). Шундан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги даромад ва харажатлар бўйича маълумот беришни тўхтатди.

Ўзбекистонга илк бор ноқонуний дрон олиб кирганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилди

Ўзбекистонга биринчи марта қонунга зид равишда дрон олиб кирган ёки ундан фойдаланганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда. Амалда эса мазкур ҳуқуқбузарлик учун фақат жиноий жавобгарлик — 3 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Қамчиқда қор ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кутилаётган совуқлар фонида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Қамчиқ довонида 8−9 февраль кунлари қор ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йилдан тиббий маълумотномалар электрон шаклда берилиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади. Бу амалиёт Навоий, Сирдарё, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 2023 йилдан бошланади.

Ўзбекистонда чет элликларни ишга олиш тартиби соддалашиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистонда ишлашни истаган чет элликларни бўш иш ўринларига чақиришда мақсадга мувофиқликни ўрганиш тартибини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, улар четдан олиб келган машинани олиб чиқиб кетиш муддати ўтиб кетган бўлса, йиғим тўламаслиги ҳам мумкин.

Ўзбекистондаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, янги ўқув йилидан республикадаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин. Бу амалиёт дастлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида йўлга қўйилган.

Коллеж ва техникум педагоглари ойлиги мактаб ўқитувчилари маошига тенглаштирилиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 апрелдан бошлаб профессионал таълим муассасаси (коллеж ва техникум) ўқитувчиларининг маоши мактаб ўқитувчилариники билан тенглаштирилиши мумкин.

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва айрим туманларидаги эскирган уйлар таъмирланади

Қорақалпоғистондаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш), яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг параметрлари тасдиқланди. Буюртмачиларга электрон шаклда таклиф бермасдан, энг яхши таклифларни аниқлаш ҳуқуқи берилади.

Дониёр Миразимов Республика нейрохирургия марказига раҳбар бўлди

2-сонли Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов Республика нейрохирургия илмий-амалий маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Хивадаги тарихий Боғбонли масжиди таъмирланди

Хивадаги тарихий Боғбонли масжидини таъмирлаш ишлари якунланди. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг «Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари — Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови» ташаббуси доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистонда IMEI-кодларини клонлаш учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний клонлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

Ўзбекистонда бир йилда ЙТҲлар сонини камида 15 фоизга камайтириш режа қилинган — ЙҲХХ

Ўзбекистонда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан ЙТҲлар сони 1 фоизга камайди. Уларда ҳалок бўлганлар сони 3 фоизга камайган бўлса, жароҳатланганлар сони 4 фоизга ошди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2023 йилга бориб ЙТҲ ва ўлимлар сонини 15 фоизга камайтиришни мақсад қилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация бўйича музокараларни бошлади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани делимитация қилиш жараёнини якунлаб, тезда унинг демаркациясига киришди. Бу борадаги икки давлат ишчи гуруҳларининг биринчи йиғилиши аллақачон бўлиб ўтган, кейингиси яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.

Туркиядаги зилзила оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Туркиянинг Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Яна 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган, уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик спортчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила марказларидан бири — Қаҳраманмараш вилоятидан олиб чиқилди. Улар Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича мамлакатга қайтиб келади.

Намангандаги портлаш оқибатида 1 киши вафот этди

Косонсой туманидаги уйда портлаш рўй бериб, 5 киши жароҳат олди. Улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида 19 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Ангрен шаҳрида 19 ёшли қиз хонадонида ўзини осиб қўйди. Уни шаҳар Миллий гвардиясида ишловчи йигит фотосуратларини тарқатиш билан қўрқитгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Шундай касб бор — дастурхончи. У тавозе билан ғамхўрлик ва меҳмондўстлик таклиф қилади

Сўнгги вақтларда Тошкентда ўтадиган ош маросимларини дастурхончиларсиз тасаввур қилиб бўлмай қолди. Абдусалом ака — тўй-маросимларни меҳмондўстлик ҳисси билан тўлдирувчи шундай мутахассислардан бири. «Газета.uz» унинг наҳорги ошдаги ўрни нимадан иборат экани ҳақида ҳикоя қилади.