ЮНEСКО, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати Хивадаги тарихий Боғбонли масжидини таъмирлаш ишларини якунлашди, дея хабар берди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.

Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг «Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари — Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови» ташаббуси доирасида амалга оширилди. Лойиҳадан мақсад — маҳаллий ҳамкорлар ва халқаро экспертлар кўмагида масжиднинг мавжуд ёғоч элементларини сақлаб қолган ҳолда бинони мустаҳкамлаш ва маҳкамлаш эди.

Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хиванинг Ичан-қалъа шаҳрида жойлашган Боғбонли масжиди ХИХ асрда қурилган бўлиб, ички ҳовли ва иккита кичик хонадан иборат. Масжид ўзининг ХИВ асрга оид иккита ёғоч устунлари, нақшлар билан безатилган том қисми, шунингдек, маҳаллий ҳунармандларнинг беназир маҳоратини ўзида акс эттирган мураккаб ёзувлардан ташкил топган айвони билан ажралиб туради.

масжид, хива, юнеско

«Европа Иттифоқи умумий меросимиз ва ўзига хослигимизнинг муҳим қисми бўлмиш маданий меросни асраб-авайлаш, шу билан биргаликда масъулиятли ва барқарор туризм амалиётларини рағбатлантиришга содиқ қолади. Ўзбекистонда биз маҳаллий ҳамжамият ва ҳокимият вакиллари билан мамлакат бой маданий меросини келажак авлодлар учун сақлаб қолиш борасидаги ҳамкорлигимизни давом эттиришга тайёрмиз», — Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним.

«ЮНEСКО Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий хилма-хиллигидан далолат берувчи Хива маданий меросини асраб-авайлаш тарафдори. Бундай жойларни асл кўринишда сақлаб қолиш жуда қийин, бироқ ишончимиз комилки, тўғри ҳамкорлик ва инвестициялар билан, улар ҳам маҳаллий ҳамжамиятларга катта имкониятлар яратиши, жумладан иш ўринлари яратиши ва мамлакат иқтисодиётига янада кўпроқ ҳисса қўшиши мумкин», — ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади.