Давлат медиа соҳасини қандай қўллаб-қувватламоқчи?

ОАВ ходимларининг чет тилларга ўқиш харажатлари компенсация қилинади, Журналистлар уюшмаси журналистларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларида қатнашади, журналисларни тайёрлаш жараёни амалиёт билан интеграция қилинади — президент қарори билан медиа соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Жазирама туфайли поездлар секин ҳаракатланмоқда

Аномал иссиқлик туфайли Тошкент метрополитенининг ер усти станцияларида кундуз кунлари поездлар тезлиги пасаяди. Шаҳарлараро поездлар ҳам секинроқ ҳаракатлана бошлади.

Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларига табригида ОАВ ходимлари фаолиятига тўсқинликлар демократик ислоҳотларга қарши ҳаракат сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлади. «Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим», — деди у.

2026 йилгача газ экспорти тўхтатилиши мумкин — «Ўзтрансгаз» раҳбари

Ўзбекистон 2025−2026 йилларга бориб газ экспортини бутунлай тўхтатиши мумкин, дея маълум қилди «Ўзтрансгаз» раҳбари Беҳзот Норматов. Ҳозир Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг қарийб 10 фоизи Хитойга экспорт қилинмоқда.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдори оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш миқдорини ошириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ҳозиргача 3,7 млн сўм ойлик олган фуқарога пенсия тайинлашда инобатга олинган 3,2 млн сўмни — 3,8 млн сўмгача ошириш режалаштирилган. «Бу пенсия миқдори сезиларли ошишини таъминлайди», — деб ҳисоблайди Пенсия жамғармаси.

Қаршига яна битта Афросиёб поезди қўйилади

8 июлдан «Тошкент-Қарши-Тошкент» йўналишида яна битта Афросиёб қатнови йўлга қўйилади. Самарқанд ва Бухоро вилоятларига қатнайдиган тезюрар поездлар ҳаракати жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади, якшанба кунги «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги Афросиёб қатнови эса тўхтатилади.

«Олтин қалам» бош мукофоти соҳибига автомобиль берилади

2023 йилдан «Олтин қалам» соҳибларининг пул мукофоти оширилади, қолаверса, бош мукофот соҳибига автомобиль берилади. Ҳар чоракда ОАВларда эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифлари 15 млн сўмгача, болаларга мўлжалланган теле ва радио маҳсулотлар ижодкорлари эса 90 млн сўмгача рағбатлантирилади.

3 йилга ОАВларнинг фойда солиғи икки бараварга қисқартирилди

Президент қарори билан шу йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 июлига қадар ОАВлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камроқ тўлайди. Қолаверса, бюджет ташкилотларига электрон ОАВларга обуна бўлишга рухсат берилмоқда.

«Яшил макон» ҳаракати доирасида талабларни бажармаган 109 нафар мансабдор жаримага тортилди

«Яшил макон» ҳаракати доирасида куз ва баҳор мавсумида жами 213 млн туп дарахт ва бута экилди, деб маълум қилди Экология қўмитаси. Мазкур дарахтларни парваришлашга масъул бўлган 109 нафар мансабдор талабларни бажармагани боис жами 311 млн сўм миқдорда жаримага тортилди.

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Осиё чемпионатида 17 та медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 17 та медални қўлга киритиб, ўз чиқишларини якунлади.

МТРК раҳбари биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди

Миллий телерадиокомпания раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди.

Ижтимоий инфратузилманинг энергия самарадорлигини оширишга $143 млн сармоя киритилади

Ўзбекистонда Жаҳон банкининг 143 млн долларлик «Бинолар учун тоза энергия» лойиҳаси амалга оширилади. Имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 800 дан ортиқ таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари бинолари модернизация қилинади.

Ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво давом этади

Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +45 даражагача иссиқ бўлади. Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Бу иқлимий меёрлардан 5−7 даражага юқори экани айтилди.

2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси 1 тонна 900 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини махсус печда ёқиб юборди.

Бухорода 7 гектар ерни $120 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бухоро вилоятида 7 гектар экин ер майдонини 120 минг долларга сотишга уринган шахс келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётган вақтда ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортидаги юк аравалари билан боғлиқ муаммони тушунтирди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортида юк аравалари етишмаслигини Abadiya Trade компанияси шартномани бир томонлама бекор қилгани билан изоҳлади. Аэропорт ходимлари йўловчиларга ёрдам беришади.

Фарғонада ногирон бола дефектолог томонидан калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтаклангани акс этган видеога Фарғона вилояти МТБ раддия берди. Маълум бўлишича, воқеа боғчада эмас, балки дефектолог мутахассиснинг уйида содир бўлган. Вилоят ИИБ болани мутахассиснинг синглиси ургани ва иш судга ўтказилганини маълум қилди.