Тошкент аэропортида юк аравалари етишмаслиги юзага келди. Бу аэропортни юк аравалари билан таъминлайдиган Abadiya Trade компанияси томонидан шартномани бир томонлама бекор қилиниши билан боғлиқ, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Компания маълумотига кўра, Uzbekistan Airports Handling компанияси Тошкент халқаро аэропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.

«Яқин кунларда аэропортга 1000 та янги юк аравалари етказиб берилиши кутилмоқда. Унга қадар аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беришади», — дейилади хабарда.