Ушбу ҳафтада аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Ўзбекистонга 25 июндан бошлаб Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келишни бошлади.

1 июнгача иқлимий қийматлардан 5−7 даражага юқори бўлган ҳаво ҳарорати билан кечалари +23…+26 даража, кундуз кунлари +39…+42 даража иссиқ бўлади. Ўзбекистон жанубида ва чўл ҳудудларида бу +43…+45 даражагача етади.

Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +37…+40 даража атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда +43…+45 даража атрофида бўлган жуда юқори ҳарорат сақланиб туради.

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Шунингдек, Ўзгидромет 27 июнь куни айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиини маълум қилди.