Президент 27 май — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:

Оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди. Реклама хусусиятига эга бўлган ОАВлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, бюджет ташкилотларига улардаги «кутубхона фонди» харажат моддаси орқали даврий босма нашрлар, уларнинг электрон шакли ва электрон оммавий ахборот воситаларига обуна бўлиш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.