Бухоро вилояти ИИБ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, фуқаро Ш. А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга укасининг номидаги «Г.А.» МЧЖга қарашли 7 гектар экин ер майдонини 120 минг долларга сотишга келишган. Ш. А. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан келишилган пулнинг 20 минг долларини олдиндан олётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш. А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.