Фарғона вилоятида йирик миқдордаги смартфонлар контрабандасига чек қўйилди, дея хабар қилди Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси тезкор тузилмалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Cobalt машинаси Фарғона туманидаги хонадон олдига келиб тўхтаганида белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилган. Машина аввалдан кузатувда бўлган.

контрабанда, смартфонлар

Машина салонда умумий қиймати 367 миллион сўм (29,5 минг доллардан ортиқ) бўлган икки турдаги жами 270 дона Tecno Spark смартфонлари топилган. Автомобиль салонида ва хонадонда божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган, дейилади хабарда.