Савдо сайёрадаги ҳар бир инсонга таъсир қилади. Сотиш, кўндириш, савдолашиш ҳамда ишонтириш қобилиятлари ҳаётимизнинг барча жабҳаларида муҳимдир, ахир уларсиз яшаб қолиш қийин.

Инсон лавозими ва унвони, компания ёки жамоадаги ўрнидан қатъи назар, қачондир кимнидир ишонтиришига тўғри келади. Барча инсонлар ҳар куни сотиш билан шуғулланади. Улар ғоя, маҳсулот ёки хизмат сотади, кимларнидир ишонтиради ва кўндиради. Умуман олганда, сотиш шунчаки касб эмас — у ҳаёт тарзидир.

asaxiy books, реклама

Грант Кардоннинг «Савдо санъати» китобида савдо мутахассиси Грант Кардон сотиш тамойиллари, ишонтириш ёки кўндириш усулларини ва савдонинг ҳаётимиздаги ўрнини кўрсатиб беради. У ҳатто иқтисодиёт ёмонлашган пайтда ҳам сотиш ва савдо рекордларини доимий янгилаш имкони борлигини таъкидлайди. Муҳими, инсонларни тушунишни, муаммоларига ечим беришни ва рад жавобларни камайтиришни ўргатади.

Ушбу жозибали ва тушунарли китобда Грант Кардон кўп йиллик тажрибаси-ю билимлари билан ўртоқлашади. Китобхонларни савдо ва бизнесда муваффақият қозониш учун зарур бўлган кўникма ҳамда стратегиялар билан таъминлайди.

Нима учун бу китоб фойдали?

«Савдо санъати» бу шунчаки маҳсулот ёки хизматларни сотиш ҳақидаги китоб эмас — бу ҳаётнинг барча жабҳаларида муваффақиятга эришиш режасидир. Тажрибали савдо мутахассиси бўласизми, интилувчан тадбиркормисиз ёки шунчаки ишонтириш кўникмаларингизни оширишни хоҳлайсизми, мазкур китоб савдога бўлган ёндашувингизни ўзгартиради. «Савдо санъати» мақсадларингизга эришишга ундайдиган амалий маслаҳат ва тушунчаларни тақдим этади.

asaxiy books, реклама

«Савдо санъати» китобини ўқиш орқали қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

  • соҳанинг етакчи экспертидан самарали савдо техникаси ва стратегияларини ўрганиш;
  • ғояларингизни сотиш қобилиятингизни ошириш, ишонч қозониш;
  • ғолибона фикрлашни ривожлантириш ва муваффақият йўлидаги тўсиқларни енгиш;
  • савдо, бизнес ва кундалик ҳаётда асқотадиган кўникмаларни ўзлаштириш.

Амалий маслаҳатлар ва ҳаётий мисоллардан ташқари, бу китобда сотиш психологияси, қатъият ва чидамлиликнинг аҳамияти ҳамда битимларни ишонч билан якунлаш санъати ҳақида қимматли тушунчалар мавжуд. Ўзига хос ёзилиш услуби ва амалий тавсиялари билан бу китоб кўпчиликка қимматли манба бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, сотувда устунликка интилаётган ва ўзининг салоҳиятини тўлиқ очмоқчи бўлган ҳар бир киши учун доимий йўлбошчи бўлади.

«Савдо санъати» китобининг асосий афзалликларидан бири — амалийлик. Муаллиф Грант Кардон фақат назарияни тарғиб қилмайди, у китобхонлар ҳаётда дарҳол қўллай оладиган амалий маслаҳатлар ва реал мисолларни тақдим этади. Шу сабаб ҳам китоб савдонинг барча жиҳатларини аниқ ва тушунарли тарзда қамраб олади.

asaxiy books, реклама

Сотиш қобилияти муваффақият билан синоним бўлган дунёда «Савдо санъати» кучли ҳамроҳдир. Мутолаа сабаб инсонларни яхшироқ тушуниш, осонроқ кўндириш ва ишонтириш усулларини билиб олиш ҳамда савдо тушунчасини чуқурроқ англаш мумкин.

Китоб Asaxiy Books, Xalq Banki ва «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ҳамкорлигида чоп этилди. Мазкур ташкилотлар жамият учун фойдали китоблар чиқишига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Китобни тайёрлашда таржимон, муҳаррир ва корректорлардан иборат мутахассислар жамоаси ишлаган. Матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган ва қаттиқ муқовада босиб чиқарилган.

«Савдо санъати» китоби Asaxiy.uz интернет дўконида сотилмоқда ва Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берилади.

Китоб ҳақидаги маълумот ва буюртмани қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Asaxiy.uz сайтида китоблардан ташқари, маиший техника, электроника, компьютер жиҳозлари, смартфон ва гаджетлар ҳам сотувда мавжуд. Қулайлик учун онлайн муддатли тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.