Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори деярли 63 млн сўмгача кўтарилди. Зиёратчилар 18 июндан сафарга чиқади.

«Ҳаж-2022» мавсуми учун зиёратчилар 62,9 млн сўм тўлов қилиши кераклиги белгиланди. 2019 йилда Ҳаж учун тўлов 33,3 млн сўмга тенг эди. Нархлар ошганлигига Саудия ҳукумати томонидан Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани сабаб бўлганлиги таъкидланди. Ҳаж зиёрати 18 июндан бошланади.

МБ сўм рамзи бўйича танлов ғолибини эълон қилди

Миллий валюта — «сўм» рамзига энг креатив лойиҳа сифатида 508 та ижодий иш орасидан Жумагалдиев Сарвар график белгиси ғолиб деб топилди. МБ буни «миллий валютанинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа» деб атади. Жами 17 мингта ариза келиб тушди, финалга шундан 54 таси ўтди.

Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Хоразмга борди

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатлар етакчилари Урганчдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона фаолияти билан танишди(фото).

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ раисини қабул қилди

Президент ЕХҲТ раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рауни қабул қилди. Ўзбекистоннинг ЕХҲТнинг барча институтлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, демократик янгиланишлар, жумладан конституциявий ислоҳотни экспертлик жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш устувор аҳамиятга эга экани айтилди.

20 июндан Тошкент — Душанбе поезди қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Тафсилотлар

Ўзбекистон ва Тожикистонни боғлайдиган поезд ҳафтада бир марта Душанбедан Самарқанд орқали Тошкентга қатнайди, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати «Газета.uz» сўровига биноан. Сафар вақти — 21 соат.

Айрим АЁҚШларда бензин тўлиқ қуйилмаётгани аниқланди — Энергетика вазирлиги

«Ўзнефтгазинспекция» томонидан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган текширувлар давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланган. Хусусан, 43 та ҳолатда истеъмолчиларга бензин ҳар 10 литр учун 10 дан 740 мл гача кам қуйилаётгани маълум бўлди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ер участкаларини автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хусусийлаштириш учун аризаларни қабул қилишни бошлади.

Мўғулистон ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди

Мўғулистон ТИВ Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилганини эълон қилди.

Самарқандда туристларга куч ишлатган икки нафар ИИБ ходими ишдан бўшатилди

Самарқандда қозоғистонлик ва маҳаллий туристларга куч ишлатган, шу жумладан, электрошокер қўллаган Ички ишлар бўлимининг икки нафар ходими ишдан бўшатилди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2 нафар ҳоким ўринбосари ишдан олинди, 19 нафарига эса ҳайфсан берилди

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков ўтказган йиғилишда инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари бўйича камчиликларга йўл қўйган ҳоким ўринбосарларига чоралар кўрилди. Бўзатов тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари ишдан олиниб, яна 19 нафар ўринбосарга ҳайфсан берилди.

Фарғонада 40 нафар ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Фарғона вилоятида фаолияти қониқарсиз деб топилган 38 нафар ҳоким ёрдамчиси ўз аризасига кўра, яна икки нафари эса суд қарори асосида ишдан бўшатилди. Бундан ташқари, яхши натижага эришгани учун «Чекхитой» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиев эса президент совғаси билан тақдирланди.

Хорижий ОТМда контрактда ўқиётган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия берилади

Ҳукумат қарори билан Хорижий ОТМда контракт асосида ўқиётган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия ажратилади. Қолаверса, «Янги Ўзбекистон» университетининг айрим талабаларига давлат гранти берилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам талабгорлар ўқиш тугагач 5 йилгача ишлаб бериши керак бўлади.

Қорақалпоғистонда Rally Muynak — 2022 мусобақалари ўтказилмоқда

Қорақалпоғистонда 132 нафар пойгачи 5 та йўналиш бўйича ралли баҳсларида қатнашмоқда. Спортчилар Мўйноқдан Орол денгизининг ҳозирги қирғоғигача 415 км масофани босиб ўтади. Мусобақа Ўзбекистонда мотоспорт турларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги дарахтларни таги бетонланган ҳолатлар ҳақида хабар беришни сўради

ойтахт ҳокимлиги аҳолидан дарахтлар атрофи бетонлангани ёки асфальт ётқизилаётган ҳолатлар ҳақида Xalq Nazorati платформаси орқали хабар беришни сўради. Таъкидланишича, бу тўғридан-тўғри ижрочилар билан тезда боғланишга ёрдам беради.

Тошкент ҳокимияти аэропорт олдидаги автотураргоҳларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади

Пойтахт ҳокимияти Тошкент аэропортига туташ ҳудудларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади. Компания раҳбари Раъно Жўраева аввалроқ, бу аэропорт вокзалолди майдонда ўз лойиҳаси ва режасини амалга ошириш учун зарурлигини таъкидлаганди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фотоматериаллар:

«Ғалати рамз экан, илонга ўхшайдими-ей…». Жамоатчилик янги сўм рамзига қандай муносабат билдирмоқда?

«Яхшироқ вариантлар борлиги аниқ», «Бу қанақадир хусусий банк логотипи эмаску», «Коинотдан совға»… Жамоатчилик фаоллари ўзбек сўмининг рамзий белгиси танловида ғолиб бўлган лойиҳа бўйича турлича фиклар билдиришди. Айримлар ўз лойиҳаларини таклиф қилишди. «Газета.uz» уларни бир мақолага тўплади.

Валюталар белгилари тарихи — доллар, фунт, рубль ва бошқа валюталар

Доллар, фунт, рубль, тенге каби валюталар белгилари тарихи ҳақида биласизми? Белгилар дизайни нега айнан шундай кўринишда? Улар қандай тарихга эга?

Рубль кўринганидак мустаҳкам эмасми? Жаҳон ОАВлари бу ҳақда нима демоқда

Рубль ҳозирги кунда қанчалик мустаҳкам валюта? Нега февраль ойидаги кескин пасайишдан сўнг валюта барқарорлашди? Россия валютасини қандай хавфлар кутиб турибди?

Фото: Буюк Британия қиролича Елизавета II нинг платина юбилейини нишонламоқда

Буюк Британияда қиролича Елизавета II ҳукмронлигининг 70 йиллиги шарафига тантаналар бўлиб ўтмоқда. «Газета.uz» лондонликлар ва қиролликнинг бошқа шаҳарлари аҳолиси қиролича юбилейини қандай нишонлаётгани акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола этади.

Чўмилиш тақиқланади. Қандай қилиб Тошкент шаҳар пляжларисиз қолди?

Жазирама ёз кунлари очиқ сув ҳавзаларида чўмилишнинг пайтилигига қарамай, сўнгги йилларда Тошкентда фуқаролар учун бирорта ҳам сув ҳавзаси барпо этилмади, борлари ҳам йўқ қилинди. XX аср шаҳарсозлари қандай қилиб Тошкент иқлимига мос объектлар қурган ва нима учун сув ҳавзаларини қайтариш керак?

«Фуқаролар вақтларини давлат билан ўзаро алоқага киришишга сарфламаслиги керак» — Русланбек Давлетов

Давлат органларининг 18 турдаги маълумотномаларни сўраши бекор қилиниши ҳар йили қарийб 15 млн долларни тежайди ва 12 млндан ортиқ фуқарони бюрократиядан халос қилади, деди адлия вазири Русланбек Давлетов Гаагадаги форумда. У Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг «муваффақият учбурчаги» ҳақида гапирди.