Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлар конференциясида Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро тан олиш механизмлари ва мезонларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Тошкентда таровеҳ намозлари вақтида айрим масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида таровеҳ намозлари ўқилиши муносабати билан айрим масжидлар атрофидаги кўчалар ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади(рўйхат).

2022 йил учун фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.

Рамазон ойида 2085 масжидда таровеҳ, 1525 жомеда хатми Қуръон ўқилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2085 масжидда таровеҳ, 1525 жомеда хатми Қуръон ўқилишини маълум қилди.

Самарқанд, Термиз ва Деновдан Тожикистон шаҳарларига автобус қатновлари йўлга қўйилади

2 апрелдан тажриба-синов тариқасида Самарқанд, Термиз ва Деновдан Тожикистоннинг Душанбе ва Панжикент шаҳарларига автобус қатновлари амалга оширилади. Чипта нархлари сомонийда кўрсатилган.

Дам олиш кунлари ҳарорат кўп йиллик қийматлардан 4−6 даража юқори бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати айрим жойларда 28 даражага етади.

2023 йилдан фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш тартибидан воз кечилиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечиш режалаштирилмоқда. Бунда «E-patrul» тизими жорий этилиб, барча маълумотлар ҳодиса жойида планшет орқали текширилади.

Ўзбекистонга қайтган меҳнат мигрантлари қурилиш ишларига жалб қилинади

Пайшанба кунги видеоселекторда президент вилоят ҳокимларига ватанга қайтган меҳнат мигрантларини қурилиш ишларига жалб қилиш бўйича топшириқ берди. Уларга асбоб-ускуналар харид қилиш учун субсидия ҳам ажратилади. Қолаверса, Сирдарё вилояти ҳокими ўз ҳудудида қарийб 2 минг, Наманган вилояти ҳокими эса 17 минг мигрант қайтиб келганини маълум қилди.

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди

Ташриф доирасида у икки давлат чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.

ЕТТБ: Украинадаги уруш туфайли Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш суръатининг пасайиши кутилмоқда

ЕТТБ Украинадаги уруш Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатишини прогноз қилмоқда. Банкнинг минтақа мамлакатлари бўйича қайта кўриб чиқилган прогнозларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга эмас, 4 фоизга ўсиши кутилмоқда. Россия иқтисодиётида юзага келадиган турғунликнинг минтақа мамлакатлари иқтисодиётига таъсири 2023 йилда ҳам сақланиб қолади.

Афғон масаласи диққат марказида қолиши керак — Норов

Дунёдаги ҳодисалар муносабати билан афғон масаласи жаҳон сиёсатида иккинчи даражага тушиб кетди. «Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугуни ва эртаси учун жавобгарликни зиммасига олиши керак», — дея маълум қилди ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов БМТ вазирлар анжуманида.

10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади

Жума кунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев 6 млн нафар ёшлар иштирокида 10 апрелдан маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш юзасидан топшириқ берди. Бунинг учун ҳар бир вилоятга 100 млн сўмгача, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш учун 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

Март ойида инфляция йиллик нисбатда 10,5 фоизни ташкил қилди

2022 йилнинг март ойида инфляция кўрсаткичи 1,5 фоизни, йиллик нисбатда (2021 йилнинг март ойига нисбтан) 10,5 фоизга етди. Ой давомида шакар нархи 12,8 фоизга кўтарилган. Шунингдек, март ойида ун нархи 2 фоиз, сут 2,5 фоиз, кунгабоқар ёғи 3,1 фоиз, пахта ёғи нархи 2,1 фоизга ошган бўлса, тухум нархи — 0,9 фоизга пасайган.

Муаммоли кредитлар солиқ тўловчилар ҳисобидан тўланиши мумкин

Ҳукумат 2017−2021 йилларда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган ва қайтарилмаган муаммоли кредитларни маҳаллий бюджетларнинг режадан ошириб бажарилган қисмидан қоплаш масаласини муҳокама қилмоқда. 2021 йилнинг ўзида ушбу дастур бўйича 2,8 трлн сўм (245,7 млн доллар) миқдоридаги муаммоли кредитлар ажратилган. Аввалроқ МБ раҳбари «имтиёзли кредитлар бор жойда нотўғри фойдаланиш тенденцияси ва коррупция унсурлари пайдо бўлиши» ҳақида огоҳлантирган эди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. «Газета.uz» уларни тақдим этади.

Хўш, ким жавоб беради? «Заковат» билимдони ва UzQuiz асосчиси Саидкамол Абдуразаков билан суҳбат

20 йилдан ортиқ вақт давомида ақл жанглари майдони бўлиб келаётган «Заковат» кўплаб билимдонларни халққа танитди. «Газета.uz» заковатчилар билан интервьюнинг навбатдаги қисмида «Заковат» билимдони, UzQuiz асосчиси ва бошловчиси Саидкамол Абдуразаков билан суҳбатни тақдим этади. У клубга қандай аъзо бўлгани, «Заковат» ўйини бошловчиси сифатидаги тажрибаси ва китобларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида гапирди.