Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан айрим масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидаги кўчаларда ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар ҳаракат чекланади:

  • Қуддуси Шариф масжиди бўйича: Янги Сергили кўчасидан — Қипчоқ кўчаси бўйлаб, Нилуфар кўчасигача бўлган қисми;
  • Мирза Юсуф (Бодомзор) масжиди бўйича: Боғишамол кўчасидан Чингиз Айтматов кўчаси бўйлаб Қози тарнов 2-тор кўчасигача бўлган қисми;
  • Шайх Зайниддин масжиди бўйича: Бешқарағоч кўчасидан-Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб, Нурафшон кўчасигача бўлган қисми;
  • Новза масжиди бўйича: Муқимий кўчасидан Бунёдкор махалий йўли бўйлаб, Сеул кўчасигача бўлган қисми ;
  • Ислом ота масжиди бўйича: Фарғона йўли 5-тор йўлидан Фарғона йўлининг махаллий йўли бўйлаб, Олот кўчасигача бўлган қисми;
  • Юнусобод Оқ тепа масжиди бўйича: Амир Темир шох кўчасидан Чинобод кўчаси бўйлаб, Дарвоза кент кўчасигача бўлган қисми;
  • Фотима и Захро масжиди бўйича: Нурафшон кўчасидан Оқтепа Мажлисий кўчаси бўйлаб, Катта Оқ тепа кўчасигача бўлган қисми;
  • Бўта бува масжиди бўйича: Бунёдкор шох кўчасидан Бешқўрғон кўчаси бўйлаб, Бешқўрғон 4-тор кўчасигача бўлган қисми;
  • Яккасарой масжиди бўйича: Шота Руставели кўчасидан Яккасарой кўчавси бўйлаб, Боғибўстон кўчасигача бўлган қисми;
  • Усмон Бин Маъзун масжиди бўйича: Қушбеги кўчасидан КХАЙ бўйлаб, Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

Фото


Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин, дейилади хабарда. Ҳайдовчилардан беркитилган кўчалар олдидан четлаб ўтиш сўралмоқда.