Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари январь ойида Жиззахда 6 қаватли бино қулаб тушганидан сўнг лавозимдан озод этилиб, собиқ тўлашдан бўйин товлаш, ваколатни суистеъмол қилиш, даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди.

Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 500 баравари миқдорида (111,5 млн сўм) жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Ҳукм 29 декабрь куни жиноят ишлари бўйича судья С.Аширматов раислигида бўлиб ўтган Тошкент вилояти суди мажлисида эълон қилинди.

Жиноят иши бўйича жами 27 киши, жумладан, Акрам Раҳмонқуловнинг тўрт нафар укаси — Акбар, Алишер, Аброр ва Адҳам Раҳмонқулов, қолаверса, унинг ўғли Ш. Бахриддинов ҳам жавобгарликка тортилган.

Ишнинг бошқа иштирокчилари жаримага тортилди, 13 киши эса икки-уч йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Акрам Раҳмонқулов Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган эди.

Судланувчилар:

Акрам Раҳмонқулов (1968 йилда туғилган, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган);

Акбар Раҳмонқулов (1972 й.т., «Ж-Қурувчи» МЧЖ директори);

Алишер Раҳмонқулов (1982 й.т., «Ravon Yo`l Invest» МЧЖ, «Согдиана пипепласт» МЧЖ ва «Жиззах савдо люкс» МЧЖлар директори);

Ғ. Раҳматов (1963 й.т., Жиззах вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган);

Б. Мелиев (1963 й.т., Жиззах вилояти Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази директори лавозимида ишлаган);

Ж. Ҳамраев (1976 й.т., «Қурилиш таъминоти» хусусий корхонаси директори бўлиб ишлаган);

Ш. Бахриддинов (1990 й.т., «Камол» ХК, «Зенаткор фабрикаси мебеллари» МЧЖлар раҳбари, «Қурилиш таъминоти» ХК таъсисчиси ва норасмий раҳбари);

И. Тошпўлатов (1982 й.т., «Абдувоҳид қурилиш таъмир» МЧЖ таъсисчиси ва директори);

Ш. Азимов (1977 й.т., Жиззах вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган);

А. Мелибоев (1993 й.т., «АРМО СТРОЙ» МЧЖ раҳбари);

Қ. Муқумов (1974 й.т., «Тоза сув иншоот» МЧЖ директори);

М. Султанов (1972 й.т., Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган);

А. Маҳмудов (1964 й.т., Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бўлими бош мутахассиси);

Я. Буронов (1962 й.т., «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК Жиззах вилояти филиали собиқ директори);

Ғ. Шералиев (1975 й.т., Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси етакчи мутахассиси бўлиб ишлаган);

А. Ҳусниддинов (1987 й.т., Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси етакчи мутахассиси);

Ш. Казаков (1963 й.т., Жиззах вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бўлими етакчи мутахассиси);

М. Муҳиддинов (1986 й.т., «Камол» КТҚК ва «Zenatkor Sayhan Kon Sanoat» МЧЖлар бош ҳисобчиси);

Т. Мансуров (1978 й.т., «Зенаткор темир бетон буюмлари» МЧЖ бош ҳисобчиси);

М. Мансуров (1978 й.т., «J-Quruvchi» МЧЖ, «Согдиана пипепласт» МЧЖ, «Армо строй» МЧЖ ва «Жиззах савдо люкс» МЧЖлар бош ҳисобчиси);

О. Жўрабоев (1980 й.т., «Jizzax Bunyodkor Loyiha» МЧЖ директори);

Н. Адилов (1981 й.т., Жиззах вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бўлими бош мутахассиси);

А. Ражабов (1986 й.т., Жиззах вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бўлими бош мутахассиси);

Аброр Раҳмонқулов (1980 й.т., «Zenatkor Sayhan Kon Sanoat» МЧЖ директори);

Адҳам Раҳмонқулов (1978 й.т., «Зенаткор темир бетон буюмлари» МЧЖ директори);

З. Хайруллаев (1984 й.т., Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бош муҳандиси);

О. Қулматов (1974 й.т., Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят худудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари).