Тошкент шаҳрида «Янги йил» байрамидаги дам олиш кунлари муносабати билан транспортлар қатновида айрим ўзгаришлар бўлади.

Хусусан, «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан байрам кунлари метро ҳаракати қатновининг вақти қуйидагича ташкил этилади.

2021 йил 31 декабрь дам олиш куни метрополитен доимий тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. Иш вақтининг тугаши эса бир соатга узайтирилади.

Яни барча метро бекатлари 31 декабрь 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

2022 йил 1−4 январь кунлари метрополитен якшанба куни учун тасдиқланган (поездлар 40% га камайтирилган холатда — 05:00—00:00) жадвал асосида ҳаракатланади.

«Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамияти яъни автобуслар ҳам 31 декабрь куни шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ишлайди. Иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилмоқда.

1 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40% га камайтирилган ҳолда ишга чиқарилиши режалаштирилган;

2022 йил 2−4 январь кунлари ҳам якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилмоқда.