«Ўзбекнефтегаз», «Иссиқлик электр станциялари» ва Uzbekistan airways компанияларини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Қолаверса, UzAuto Motors акцияларининг бир қисмини сотиш, Тошкент ва ҳудудий халқаро аэропортларни хусусий сектор бошқарувига бериш кўзда тутилган. Автомобиль йўллари қўмитаси унинг таркибидан пудрат ва ишлаб чиқариш корхоналарини чиқариш орқали ислоҳ қилинади.
Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева янги ташкил этилаётган Silk Avia минтақавий авиакомпанияси бўйича айрим тафсилотларни очиқлади. Унинг сўзларига кўра, компания 40 га яқин йўналишда ички рейсларни йўлга қўяди. Биринчи босқичда 70 ўринли учта минтақавий самолёт келиши кутилмоқда.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраеванинг хабар беришича, Самарқанднинг янги аэропорти 1 апрелдан тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатади. Ҳозирда аэропорт мажмуасини фойдаланишга топшириш ишлари якунланмоқда.
Тошкент халқаро аэропорти қуюқ туман тушиши муносабати билан самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бироқ Тошкентдан Тель-Авив, Олмаота, Москва, Санкт-Петербург ва Краснодарга рейслар амалга оширилди.
Ўзбекистондаги аэропортларда йўловчилар ва багажни рўйхатга олишнинг янги тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи бўлиб Наманган аэропорти мазкур тизимни жорий этишни бошлади.
Москва — Қарши рейсини амалга ошираётган Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси самолёти кечаси Урганчга фавқулодда қўнди — йўловчилардан бирига тез тиббий ёрдам керак бўлди.
Наманган ва Андижон аэропортлари қуюқ туман тушиши туфайли рейсларни қабул қилмаяпти, кўриш масофаси 50 метрга яқинни ташкил этмоқда. Рейслар эса энг яқин захира аэродромларга йўналтирилмоқда.
Қуюқ туман тушгани сабабли Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига ўзгаришлар киритилди. Жумладан, Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга оширилган парвозлар кечиктирилди.
7 декабрь куни тонгда Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади. «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан учган рейси Нукусдаги захира аэродромга қўнишга мажбур бўлди.
Uzbekistan Airports Silk Avia ҳудудий шўъба авиакомпаниясни ташкил этмоқда. Янги авиакомпания вилоятлар ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириб, чипта нархларини «темирйўл чипталари билан мос» қилади. Uzbekistan Airports биринчи босқичда бошқарувчи компания бўлади. Кейинчалик авиаташувчи хусусий секторга ўтказилади.
Uzbekistan Airports компанияси Янгихаёт туманида «Авиация соҳилбўйи» деб номланган яшил ҳудуд яратишни бошлади. Компания раҳбарияти кўчат экиш ҳақидаги топшириғини ҳисобот бериш учун эмас, одамларга сайилгоҳ қилиш учун бажаришга қарор қилганини маълум қилди.
«Самарқанд» халқаро аэропорти фаолиятининг тўхтатилиши 15 декабрга қадар узайтирилди.
Пайшанба куни Москвага парвоз кечикиши сабабли Урганч аэропортида 300 га яқин одам йиғилди. Uzbekistan Airports сайёҳлик компанияси керакли ҳужжатларни ўз вақтида тайёрламагани ҳақида хабар берди. iFly Airlines самолёти кечки пайт етиб келди.
Тошкент аэропортида 200 га яқин киши Истанбулга уча олмади. Маълум бўлишича, сайёҳлик компанияси келишмаган ҳолда рейс учун чипталар сотган. Транспорт вазирлиги захирадан самолёт ажратди, дея хабар қилди Uzbekistan Airports.
Uzbekistan Airports таркибида Uzbekistan Airports Handling компанияси фаолият бошлайди. Янги хендлинг корхонаси аэропорт комплексидаги қатор хизматларни тақдим этади. Эндиликда авиакомпаниялар ўзларига зарур хизмат пакетини шакллантириб, кераксиз хизматлардан воз кечишлари мумкин бўлади.
Тошкент аэропортида 15 нафар авиация ишқибозлари иштирокида биринчи расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. «Кўплаб ҳолатлар таъсирида аэропорт журналистлар, блогерлар ва споттерлар учун ёпиқ эди», — деди Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева. Тадбир қандай ўтди ва споттерлар қандай фотосуратларни қўлга киритди — «Газета.uz» мақоласида.
Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифлар ва тўловларни ўртача 15 фоизга пасайтирмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, бу хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга ва авиачипталар нархини пасайтиришга имкон яратади. Баҳорда тарифлар 27 фоизга пасайтирилган эди.
Uzbekistan Airports ва Air Marakanda компаниялари «Самарқанд» халқаро аэропортини ДХШ асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаси доирасида ўзаро битим имзолади.
Сайдулло Тўхтасинов Самарқанд халқаро аэропортининг янги директори этиб тайинланди. Шу билан бирга у Андижон халқаро аэропорти директори вазифасида фаолият юритади.
Uzbekistan Airports Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар билан бошқарув шартномаларини имзолади. Шу тариқа, аэропортларни ягона марказдан ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратилди, деди компания раҳбари Раъно Жўраева.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг