Россиянинг S7 Airlines авиакомпаниясининг Москва — Қарши йўналишида SB-И3313 рейсини амалга ошираётган самолёти сешанба куни соат 13:42 да Урганч аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Самолётнинг фавқулодда қўнишига йўловчилардан бири — Тожикистон фуқаросининг тез тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабаб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак киши кўричак хуружида шубҳа қилинган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилган.

Самолётдан туширилган, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва Урганч тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Самолёт соат 02:31 да Қаршига учган.