Uzbekistan Airports компанияси раиси Раъно Жўраеванинг 2022 йил ноябрида 3 йилга узайтирилган шартномаси бекор қилинди. «Газета.uz» бир кун аввал унинг лавозимидан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Компания раиси в.б. этиб Жавлонбек Умархўжаев тайинланди.
Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учун яна учта такси операторини жалб қилмоқчи — халқаро терминалнинг умумий зали ва CIP-зал ҳамда маҳаллий терминал учун. Ҳозирда халқаро терминалнинг учиб келиш залига биргина аэропорт такси оператори хизмат кўрсатмоқда.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports`га барча такси компанияларининг Тошкент аэропортига киришини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берганди. Компания қўмита қарори бекор бўлиши учун ҳаракат қилишини ва шу пайтга қадар ҳолат юзасидан бирорта шикоят келиб тушмаганини билдирди.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports ягона такси хизмати қонун талабларини бузаётганини маълум қилди. Компаниядан барча таксиларнинг терминалга кириши учун шароит яратиш ва тўхташ жойлари нархларини қайта кўриб чиқиш талаб қилинди. Uzbekistan Airports қўмитани судга берганди, аммо якунда ютқазди.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Урганч аэропортини модернизация қилиш ва ривожлантириш, Бухоро аэропортини реконструкция қилиш бўйича иккита лойиҳа тайёрланаётганини маълум қилди. Кузда хусусий шерикларни танлаш бўйича танловлар ўтказилиши кутилмоқда.
70 ёшли аёл Тошкентдан Самарқандга учаётган Silk Avia самолёти ҳожатхона кабинасида сигарет чекди. Самолёт қўниши билан командир ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақирди. Аёлга нисбатан маъмурий баённома тузилди.
Сингапурнинг Changi Airports International компанияси янги Тошкент аэропорти қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдамлашади, шунингдек, мавжуд аэропорт фаолиятини оптималлаштириш бўйича маслаҳатлар беради.
ЕТТБ Uzbekistan Airports`га Ўзбекистон халқаро аэропортларида махсус техникалар паркини янгилаш учун 28 млн еврогача маблағ ажратади. Шунингдек, банк компания ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш учун 1 млн евро миқдорида грант ажратади.
Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи учиш-қўниш йўлагида реконструкция ишлари якунланди. Журналистлар янгиланган йўлакка қўнган биринчи самолёт — Uzbekistan Airways`нинг Дубайдан келган Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олди.
Андижон аэропорти аэродром мажмуаси реконструкция қилиниши муносабати билан 1 апрелдан бошлаб парвозлар учун ёпилди. Реконструкция ишлари йил охиригача давом этиши кутилмоқда.
Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг биринчи ATR 72−600 самолёти 21 март куни Тошкентга етиб келиши кутилмоқда. Бангкокдан ҳавога кўтарилган самолёт у олти жойга қўнади. Компания Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида арзон ҳаво қатновини йўлга қўйишга ваъда бермоқда.
Россиянинг «Победа» авиакомпанияси апрель ойи охиридан Москвадан Тошкент ва Самарқандга чартер рейсларни бошлашни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларга мунтазам қатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри қатновларни тиклайди ва биринчи рейс 26 мартга мўлжалланган. Мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошганини маълум қилди. 2023 йилда янги маҳаллий авиакомпаниялар ташкил этиш ва хорижий компанияларни жалб қилиш ҳисобига кўрсаткични 18 фоизга ошириш режалаштирилган.
Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олувчилар учун 2 та ҳудуд қурилади — бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси — кетиш ва келиш заллари оралиғидаги P2 автотураргоҳида.
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади.
WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга янги — Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби парвоз йўналишини очди. Бу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Мунтазам қатновлар ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Москвадан Гоага учаётган «Аэрофлот» самолёти зўравон йўловчи туфайли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. У рейсдан чиқариб ташланди.
14 январдан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда йўловчиларни кутишлари мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг