Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар билан бошқарув бўйича шартномалар имзолади, деб хабар берди компания матбуот хизмати «Газета.uz» га.

Шу тариқа, Uzbekistan Airports барча аэропортларнинг ягона ижро этувчи органига айланди, дейилади хабарда.

Ягона орган сифатида компаниянинг асосий вазифалари барча аэропортларни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш, уларнинг фаолиятини услубий бошқариш ва аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий оқимларни тўплаш ва янги технологияларни жорий этишдан иборат бўлади.

«Ўзбекистонда аэропортларни ривожлантириш учун жуда муҳим қадам ташланди — аэропортларни ягона марказдан ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратилди», — дейди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Энди Uzbekistan Airports барча халқаро аэропортларнинг бошқарув компанияси сифатида аэропортларда ишларни тўлиқ йўлга қўйиши мумкин.