Uzbekistan Airport томонидан ташкил этилган Silk Avia янги минтақавий авиакомпаниясининг биринчи самолёти 21 март куни Тошкентга етиб келиши кутилмоқда, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

ATR 72−600 самолёти Бангкокдан 17 март куни соат 23:07 да (Тошкент вақти билан 18 март 4:07) ҳавога кўтарилди. Максимал баландлик (7600 м) ва парвоз масофаси (1500 км) ҳисобга олинса, самолёт олтита тўхташ нуқтаси — Сингапур, Ҳиндистон, Уммон, Миср, Кипр ва Озарбайжон орқали учади.

atr 72-600, silk avia, uzbekistan airportsБунгача машина техник ҳолати ва бўялиши кўрикдан ўтган, синов парвозларини амалга оширган ва экспорт сертификатини олган.

Silk Avia 2021 йил сентябрь ойида рўйхатга олинган. Уни яратишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон фуқароларини арзон нархларда ички ҳаво транспорти билан таъминлашдан иборат эди. Uzbekistan Airports биринчи босқичда бошқарувчи компания сифатида фаолият юритмоқчи. Сўнгра ташувчини хусусий секторга ўтказиш режалаштирилган.

Илк рейслар ўтган йилнинг кузига мўлжалланган эди, бироқ бу сана ортга сурилди.

atr 72-600, silk avia, uzbekistan airportsКомпания француз-италян ишлаб чиқарувчисидан жами учта АТR72−600 (сотиб олиш ва лизинг асосида) ва яна тўққизта АТR самолётини импорт қилишни режалаштирмоқда.

«АTR 72−600 70 йўловчи сиғими билан дунёдаги энг машҳур қисқа масофали самолётлардан биридир. Airbus А320 га қараганда тўрт баравар кам ёқилғи сарфлайдиган хавфсиз ва тежамкор арзон самолёт йўловчиларга ҳамёнбоп нархда ишончлилик ва қулайликни тақдим этади», — дейилади Uzbekistan Airports хабарида.