Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москва-Гоа йўналиши бўйича учаётган AFL236 рейси самолёти зўравон йўловчи туфайли Урганч аэропортига қўнди. Экипаж ички ишлар органларидан самолёт трапига бўлинма юборилишини сўраган, дея хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Бортида 356 йўловчи бўлган Boeing 777−300 20:29 да қўнди. Маст йўловчи рейсдан чиқариб ташланди.

Яқин вақтларда самолёт Урганчдан белгиланган аэропортга учади, дейилади хабарда.