«covid-19» тегли мақолалар


Коронавирусга тест қаерда топширилади — рўйхат (вилоятлар бўйича)
14 июл 2020, 12:20

Коронавирусга тест қаерда топширилади — рўйхат (вилоятлар бўйича)

Коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳудудлар кесимида коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил оладиган марказларнинг манзили ва телефон рақамлари.

Дунёда коронавирус бўйича кунлик рекорд янгиланди — 230 мингдан ортиқ
13 июл 2020, 18:37

Дунёда коронавирус бўйича кунлик рекорд янгиланди — 230 мингдан ортиқ

ЖССТ коронавирус инфекциясининг кунлик тасдиқланиш ҳолати яна рекорд даражада ошганини маълум қилди — кунига 230 мингдан ортиқроқ. Дунё бўйича умумий қайд этилган касаллик ҳолатлари 12,93 млн, вафот этганлар сони эса 570 мингдан ошди.

Самарқандда тиббиёт чиқиндиларни хавфсиз усулда йўқ қилишга 1,5 млн евро ажратилди
13 июл 2020, 18:00

Самарқандда тиббиёт чиқиндиларни хавфсиз усулда йўқ қилишга 1,5 млн евро ажратилди

Евроиттифоқ ва Франция тараққиёт агентлиги Самарқандда тиббиёт чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш лойиҳаси учун 1,5 млн евро миқдорида маблағ ажратди.

COVID-19 билан касалланган «енгил» беморларни уйда даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди
13 июл 2020, 15:04 1

COVID-19 билан касалланган «енгил» беморларни уйда даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди

Коронавируснинг енгил шакли кузатилаётган беморларни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди. Унда айтилишича, бундай беморларга фақатгина симптоматик даволаниш тавсия қилинади. Жумладан, кўп суюқлик ичиш, иситма туширувчи дориларини қабул қилиш, агар лозим бўлса, бронхолитик ва бурунга томизиш учун дори воситаларидан фойдаланиш мумкин. «Енгил» беморларга антибиотиклар билан даволаниш тавсия этилмайди.

Тошкентда 67 ёшли коронавирусга чалинган аёл вафот этди
13 июл 2020, 09:51

Тошкентда 67 ёшли коронавирусга чалинган аёл вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли тошкентлик бемор (аёл) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 61 нафарга етди.

Uzbekistan GTL заводи қурилишида 130 га яқин COVID-19 ҳолати аниқланди
9 июл 2020, 17:43

Uzbekistan GTL заводи қурилишида 130 га яқин COVID-19 ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятида Uzbekistan GTL заводи қурилиши иштирок этаётганлар орасида 130 га яқин коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди.

Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан аввалроқ кириб келгани эҳтимоли истисно қилинмади
9 июл 2020, 13:35

Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан аввалроқ кириб келгани эҳтимоли истисно қилинмади

«Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 15 мартда қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши ҳам мумкинлигини инкор этмаймиз» — Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков.

COVID-19: 45-ўлим Тошкентда қайд этилди
8 июл 2020, 23:50

COVID-19: 45-ўлим Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 45 нафарга етди. Тошкентда 72 ёшли аёл COVID-19 асоратларидан оламдан ўтди.

«Биз уларни, албатта, қайтарамиз». Президент — чегараларда қолиб кетган ўзбекистонликлар ҳақида
8 июл 2020, 23:40

«Биз уларни, албатта, қайтарамиз». Президент — чегараларда қолиб кетган ўзбекистонликлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон ва Россия-Қозоғистон чегараларида қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтаришга ваъда берди. Аввалроқ чегараларда 5000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг қолиб кетгани хабар қилинган эди.

Коронавирус ҳолатлари 11000 тага яқинлашди
8 июл 2020, 17:56

Коронавирус ҳолатлари 11000 тага яқинлашди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 144 тага ошиб, 10982 тага етди. Уларнинг катта қисми — 113 таси Тошкентда аниқланди.

Хабибулла Оқилов — «коронаскептиклар» ҳақида
8 июл 2020, 17:27

Хабибулла Оқилов — «коронаскептиклар» ҳақида

Профессор Хабибулла Оқилов коронавируснинг борлигига шубҳа билан қараётган, ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганларга жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, одамлар буни жуда жиддий қабул қилишлари ва бор-йўғи оддий гигиена, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилишлари керак холос.

«Республиканинг барча ҳудудлари «қизил ҳудуд»га айлантирилди» — Шоҳрух Ғиёсов
8 июл 2020, 16:17

«Республиканинг барча ҳудудлари «қизил ҳудуд»га айлантирилди» — Шоҳрух Ғиёсов

Мамлакатнинг барча ҳудудлари «қизил» зонага ўтказилади. Стикерли автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади, аммо масала ҳали кўриб чиқилади.

«Стационарларда ётоқ-жойлар қолмади» — Хабибулла Оқилов
8 июл 2020, 15:53

«Стационарларда ётоқ-жойлар қолмади» — Хабибулла Оқилов

Шифохоналарда COVID-19 билан оғриган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Агар кунига 1000 та ҳолат аниқланса, соғлиқни сақлаш тизими бутунлай қулайди, деди коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Хабибулла Оқилов.

Кунлик коронавирус ҳолатларининг ўсиш рекорди янгиланди
7 июл 2020, 01:25

Кунлик коронавирус ҳолатларининг ўсиш рекорди янгиланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатларининг кунлик ўсиши 342 тани ташкил этиб, рекорд янгиланди. Жами ҳолатлар сони 10362 тага етди. 115 та ҳолат аҳоли орасида қайд этилди.

Ҳиндистонда COVID-19дан ўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилган видео тарқалди
1 июл 2020, 23:29

Ҳиндистонда COVID-19дан ўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилган видео тарқалди

Ҳиндистоннинг жанубидаги Карнатака штатида COVID-19 қурбони бўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Расмийлар узр сўради.

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан вафот этган шифокор оиласи билан учрашди
1 июл 2020, 15:44

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан вафот этган шифокор оиласи билан учрашди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг хонадонига ташриф буюриб, оиласига ҳамдардлик билдирди.

Тошкентда коронавирусга чалинган қорақалпоғистонлик эркак вафот этди
30 июн 2020, 23:36

Тошкентда коронавирусга чалинган қорақалпоғистонлик эркак вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли қорақалпоғистонлик эркак вафот этди. Ўзбекистонда инфекция асоратларидан кун давомида икки, умумий 26 киши ҳаётдан кўз юмди.

«Отам ноҳақ ўлдилар» — коронавирусдан оламдан ўтган шифокорнинг қизи
30 июн 2020, 21:16 1

«Отам ноҳақ ўлдилар» — коронавирусдан оламдан ўтган шифокорнинг қизи

Коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг қизи жиддий касалликлари бўлишига қарамасдан, уни карантин марказига мажбурлаб жўнатишганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўлимнинг расмий сабаби — миокард инфаркти — нотўғри. У қабристонда отасининг тобути билан коронавирус аниқланган яна икки кишининг жасадини ҳам олиб келишганини қўшимча қилди.

87 кишида коронавирус тасдиқланди (жами — 8385)
30 июн 2020, 17:04

87 кишида коронавирус тасдиқланди (жами — 8385)

Ўзбекистонда яна 87 кишининг коронавирус тести ижобий чиқиб, расман тасдиғини топган ҳолатлар 8385 тага етди. Янги ҳолатларнинг 72 таси карантин марказларида, 11 таси Тошкент шаҳрида аниқланди.

Кун давомида 274 кишида коронавирус аниқланди
29 июн 2020, 23:54

Кун давомида 274 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони кун давомида 274 тага ошди ва жами 8222 тага етди. Тошкент шаҳри, Бухоро ва Жиззах вилоятларида 30 та ҳолатда инфекция аҳоли орасида қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг