Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Uzbekistan GTL заводини қуришда иштирок этаётганлар орасида 127 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди, дея хабар берди ЎзА вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотларига таянган ҳолда.

Ҳозирда корхона қурилаётган ҳудудда инфекциянинг тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарё вилоятида 161 та COVID-19 ҳолати, шу жумладан аҳоли орасида 34 та ҳолат қайд этилганлигини маълум қилган эди.