29 июнь куни Ўзбекистонда 274 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 8222 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Касаллик қайд этилган ҳолатларнинг 244 таси карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида) аниқланган.

Ш️у билан бирга, кун давомида мамлакатдаги тиббиёт муассасаларида 167 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 115 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар) соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 8222 нафар бемордан 5496 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2702 нафар бемордан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 40 293 нафар, стационар карантинда эса 23 485 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Душанба куни Бухоро ва Жиззах вилоятларида коронавирус аниқланган беморларнинг вафот этгани хабар қилинди.

Ҳудудлардаги ҳолат