Ўзбекистонда кун давомида аниқланаётган COVID-19 коронавируси ҳолатлари сонининг ўсиши бўйича рекорд янгиланди. Тасдиқланган ҳолатларнинг умумий сони 10362 тага етди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шундан 204 нафари карантин муассасаларида, 116 нафари аҳоли орасида, 22 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Шу билан бирга, бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар фуқаро соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10362 нафар бемордан 6690 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3635 нафар бемордан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.