Жаҳонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлади. «Газета.uz» «Зангиота-1» Республика ихтисослаштирилган шифохонаси директори ва унинг ўринбосари билан Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, инфекциянинг тарқалиши ва вируснинг янги турлари ҳақида суҳбатлашди.
COVID-19 пандемияси бошида вафот этган британияликларнинг оилалари ҳукуматни, шунингдек, бир қатор қариялар уйлари ва касалхоналарни судга беришди. Уларнинг таъкидлашича, расмийлар ўз яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилмаган.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда COVID-19 ва ўткир респиратор инфекцияларнинг микс-инфекция касаллиги кузатилиб турибди.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус СOVID-19 тарқалиши соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат мақомини йўқотганини маълум қилди.
24 ноябрь куни Ўзбекистонда 95 киши (бир кун олдин 98 киши) коронавирусга чалингани маълум бўлди. Энг кўп касаллик Тошкент шаҳрида аниқланди.
Жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 92 та ҳолат қайд этилди, ушбу ҳолатларининг 71 таси Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Бир кун аввал 69 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани берганди.
Ўзбекистонда октябрь ойининг ўрталарида кетма-кет 5 кун ҳеч кимда коронавирус аниқланмаганди. Бироқ ой охирларига келиб, расмий статистикада жонланиш қайд этилди. Жумладан, 26 октябрдан бери кунлик ковидга чалинганлар сони 20 нафардан ошиб кетди.
Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити меҳмонларига зарурий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун «1303» қисқа рақамли Сall-марказ ишга туширилди, меҳмонларга 50 та тиббий бригада хизмат кўрсатади. Шунингдек, чет эллик расмий делегатлар меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин ковидга қарши ПЗР-тест топширади.
8 июндан бошлаб Қозоғистон чегарани кесиб ўтишда эмланганлик ҳужжати ва ПЗР тести талабини бекор қилди. Шунингдек, мамлакатнинг 7 та вилоятидаги вақтинчалик ёпилган 12 та автомобил чегара ўтказиш пунктларининг иши қайта тикланмоқда.
Хитой пандемия билан боғлиқ хавотирли вазият туфайли футбол бўйича Осиё кубоги-2023 мусобақасига мезбонлик қила олмаслигини маълум қилди. Мусобақанинг янги мезбони яқин кунларда аниқланади.
ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси расман эълон қилинган кундан бери 6 млндан кўпроқ инсон вафот этганини маълум қилди. У касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётгани пандемия тугаганини англатмаслигини қайд этди. «Пандемия тугашига ҳали анча бор ва у ҳамма жойда тугамагунча ҳеч қаерда якунланмайди», — деди Тедрос Гебрейесус. Қолаверса, Европада «дельтакрон» штамми пайдо бўлди.
Чоршанба куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари аниқланмади. Кун давомида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Андижон ва Навоийда жами 14 кишининг ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди.
Душанба куни республика бўйича 96 кишида коронавирус аниқланди. Кун давомида бир бемор вафот этди, 12 кишида эса пневмония аниқланди.
Пайшанба куни 156 кишининг COVID-19`га торширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, бир кун олдин ушбу кўрсаткич — 140 тани ташкил қилганди. Қолаверса, 26 кишида пневмония аниқланди.
Душанба куни Ўзбекистонда 175 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 15 тага кўп. Шу куни икки фуқаро вирус асоратлари оқибатида вафот этди. 31 кишида эса пневмония аниқланди.
Жума куни 191 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, бу 5 январдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Шу куни 3 киши ковид асоратлари оқибатида вафот этди. 42 кишида эса пневмония аниқланди.
Якшанба куни 322 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу шанба кунги кўрсаткичга (439 та) қараганда 117 тага кам. Қолаверса, шу куни ковиддан 3 киши вафот этди, 61 кишида эса пневмония аниқланди.
Коронавирус юқтириб олганларнинг кунлик сони 22 январь максимал (1478 та) даражага етгандан бери илк бор — 1000 тадан камайиб, 926 тани ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич қайд этилган ҳудуд Тошкентлигича қолмоқда — 431 та. Ковид асоратлари оқибатида 4 нафар бемор вафот этди. Қолаверса, 188 кишида пневмония аниқланди.
Республика махсус комиссияси хориж тажрибасидан келиб чиқиб, коронавирус юқтириб олган беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларнинг карантин ўташ муддатини 14 кундан 7 кунгача қисқартирди.
Сешанба куни 1087 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Шунинг ярмидан кўпи пойтахт ҳисобига тўғри келди — 589 та ҳолат. Қолаверса, 209 кишида пневмония аниқланди. COVID-19 асоратлари оқибатида эса 3 киши вафот этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг