24 февраль, пайшанба куни Ўзбекистонда 156 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Бу бир кун олдинги (140 та) ҳолатга қараганда кўпроқ.

Бундан ташқари, 26 кишида (бир кун илгари 24) пневмония аниқланди, деб хабар бермоқда ССВ.

COVID-19 юқтириб олган фуқароларнинг расман рўйхатга олинган сони 236 мингдан ошди.

Пайшанба куни энг кўп ҳолат Тошкентда — 58 та, Тошкент вилоятида — 33 та, Самарқандда — 23 та қайд этилди. Бошқа ҳудудларда 10 та ҳолатдан камроқни ташкил этмоқда.

Кун давомида вирус асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди. Ўлим ҳолатларининг расман рўйхатга олинган сони 1628 тани ташкил этмоқда.