18 февраль, жума куни Ўзбекистонда 191 нафар фуқаронинг ковидга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани қайд этди. Бу — 5 январдан буён энг паст кўрсаткич, деб хабар берди ССВ.

Бир кун олдин ушбу кўрсаткич 241 тани ташкил қилганди. Коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг умумий сони 235 мингдан ошди.

Энг кўп кўрсаткич ҳануз Тошкент шаҳрида — 84 та, Тошкент вилоятида — 23 та, Самарқандда — 19 та ва Хоразмда — 10 та қайд этилди. Қолган ҳудудларда 8 тадан (Сурхондарё) 2 тагача (Қашқадарё) ҳолат кузатилган.

Бир кун ичида Тошкент шаҳрининг ўзида 1023 нафар бемор соғайди. Касалликдан тузалганларнинг умумий сони эса 224 458 тага (95%) етди.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1617 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 42 нафар (бир кун олдин 47 нафар) кишида пневмония аниқланди.