Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 5 май куни СOVID-19 тарқалиши эндиликда глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат эмаслиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Мана бир йилдан ортиқ вақт давомида пандемия пасайиш тенденциясида бўлиб, аҳолининг эмлаш ва инфекцияларга қарши иммунитети ортиб бормоқда, ўлим камаймоқда ва соғлиқни сақлаш тизимларига юк енгиллашмоқда», — деди ЖССТ раҳбари.

«Бу тенденция кўпчилик мамлакатларга ҳаётга қайтишга имкон берди, чунки биз буни СОВИД-19дан олдин билар эдик», деб қўшимча қилди Тедрос Гебрейесус.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ яқинда йил бошидан бери СОВИД-19 дан вафот этганлар сони 95 фоизга камайгани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, вирус мутацияни давом эттиради ва касалликларнинг янги тўлқинларини келтириб чиқариши мумкин. Ташкилот, шунингдек, мамлакатларга янги нафас йўлларининг патогенлари таҳдидига ёки пайдо бўлишига жавоб бериш бўйича кўрсатмалар берди.