21 февраль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 175 (бир кун олдин — 160) нафарга ва пневмония билан касалланганлар сони 31 (34) нафарга етди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Пандемия бошидан бери расман рўйхатга олинган COVID-19 ҳолатининг умумий сони 235,6 мингтани ташкил этди.

Тошкент шаҳрида янги касалланганлар сони 88 та (бир кун аввал — 77), Тошкент вилоятида — 39 (27) тани ташкил этди. Бошқа ҳудудларда бу кўрсаткичлар анча паст.

Кун давомида 2 нафар фуқаро коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди. Расмий рўйхатга олинган ўлимлар сони 1623 тани ташкил этмоқда.