9 март куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилмади, деб хабар берди ССВ.
Чоршанба куни инфекцияси 14 кишида қайд этилган, бу бир кун олдинги ҳолатга қараганда 37 тага камроқ.
Кун давомида Тошкент шаҳрида (6 та), Сурхондарёда (5 та), Андижонда (2) ва Навоийда (1 та) аниқланди.
Пандемия бошлангандан бери вирусга чалинганларнинг умумий сони 237 мингдан сал ошди.
Соғайганлар сони эса 234 мингдан кўпроқни ташкил этмоқда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Шунингдек, кеча 3 нафар кишида пневмония аниқланди.