Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни қўлга олди. У тасмани ечишдан бош тортди, шундан сўнг йигит билан профилактик суҳбат ўтказилиб, судга тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Қашқадарёдаги йўллардан бирининг четига аварияга учраган автомобиль ўрнатилди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, бу йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Қашқадарёда ота ва ўгай онаси томонидан калтакланган 14 ёшли қиз маҳалла қарамоғига олиниб, хавфсизлиги таъминланди. Ҳозирда уни васийликка бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи кабинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.
Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларининг 2 нафар ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди. Улардан бири 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредитни ўзлаштиргани, иккинчиси эса аукционга чиқиб кетган ер майдонини фуқарога қолдириб бериш эвазига 500 доллар олгани айтилмоқда.
Қарши туманида Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида пастликка тушиб кетди. Оғир тан жароҳатлари олган машина йўловчиси шифохонада вафот этди.
Қашқадарёда 30 туп манзарали дарахт, Тошкент вилоятида эса 48 туп писта дарахти ўтин қилиш учун кесиб ташлангани аниқланди. Хусусан, Қарши шаҳрида ўсимлик дунёсига 151 млн сўм зарар етган.
Тармоқларда Қашқадарёдаги туғуруқхона ходимларининг беморлардан пул таъма қилаётгани акс этган видео тарқалди. ССВ туғуруқ бўлими акушер-гинекологи ва доя ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи МЧЖлардан бирининг раҳбари билан тил бириктириб, жамғарманинг 1,8 млрд сўм пулларини талон-торож қилган. Вилоят прокуратурасига кўра, дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қашқадарё вилоятида 2022 йилнинг 9 ойида 552 та коррупцион жиноятлар (ўтган йилга нисбатан 114 тага кўп) содир этилди. Муротжон Азимов вилоятда ҳокимлик, молия ва ғазначилик бошқармаси ходимларидан 34 нафари тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки раҳбар сифатида ишлаётганини очиқлади.
Салкам икки йил Қарши туманига раҳбарлик қилган Мақсуда Мустафоева мактабда иш бошлади. Собиқ ҳоким 16 ноябрь куни Қаршидаги 11-мактабга директор этиб тайинланган. У ҳокимлигида бир неча можароли ишлар иштирокчиси сифатида оммага танилганди.
Чоршанба куни ёғган кучли ёмғир сабаб Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ҳамда бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиб чиқди. ФВВ аҳоли ва хонадонларга зиён етмаганини маълум қилди.
Бош прокуратура Қашқадарёда 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар ўрнатилганини аниқлади. Шунингдек, текширув давомида 382 та тарихий обидада муҳофаза белгилари йўқлиги, 35 таси таъмир талаб ҳолда экани, 49 тасида санитария қоидалари бузилгани маълум бўлди.
Қарши туманининг Мирмирон қишлоғи фуқаролари каналда бир неча кун аввал бедарак йўқолган 2007 йилда туғилган боланинг жасадини кўриб қолиб, сувдан олиб чиқди. Ҳозирда туман прокуратураси терговга қадар текширув бошлади, тегишли экспертиза тайинланди.
Туризм вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги «Газета.uz»га V-VII асрларга оид ёдгорлик бузиб ташлангани акс этган суратларни тақдим этди. Қашқадарёдаги «Кунжутлитепа» ёдгорлиги ва унинг қандай кўринишда бўлгани ҳақида қисқача маълумот.
Қашқадарёда фуқаро ХVIII асрга тааллуқли «Кунжутлитепа» археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаб, ундан чиққан тупроқни сотиб юборгани аниқланди. Бунинг оқибатида маданий меросга 47,5 млрд сўмлик зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор ҳибсга олинди.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Qarshi Leather заводи экологияни ифлослантиргани учун бир неча бор огоҳлантирилгани, март ойида фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Аввалроқ атрофга бадбўй ҳид таратаётган ушбу завод олдида фуқаро ўзини ёқиб юборган эди.
Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Салом Самадов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. У аввал ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.
Муборак туманида корхона раҳбари ва бошқалар томонидан пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш учун ажратилган 1,1 млрд сўм пул маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда.
Қашқадарёда давлат органига тегишли хизмат машинасини давлат рақамисиз бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди. Автомобиль жарима майдончасига қўйилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг