3 апрель куни соат 21:00 атрофида Қашқадарё вилояти Қарши туманида Nexia-2 автомобили чуқурликка тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 4P79 Қарши-Чироқчи-Шаҳрисабз йўлининг 6-километрида Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Сўнгра автомашина йўлнинг ўнг томонидаги пастликка ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатда машина салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олган. Бироқ Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.