2 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига сел келаётгани акс этган видеолавҳалар бўйича ФВВ маълумот берди.

Кузатилган сурункали ёғингарчиликлар оқибатида Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ва бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиб чиқди.

Хусусан, Китоб тумани «Кўхсор» МФЙ ҳудудида адирликларда кучли ёмғирлар ёғиши туфайли тўпланган сувлар «Жовуз» кишлоғидан оқиб ўтувчи сел йўлидан ўз оқими бўйлаб оқиб ўтди. ФВВнинг кетиришича, бунда аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.

«Айни пайтда ушбу туманларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўряпти», — дейилади хабарда.