Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета.uz»га берган интервьюсида энергоресурслар билан узлуксиз таъминлаш учун қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапириб берди. Аввалроқ у буни таъминламай туриб, аҳоли учун электр ва газ тарифлари оширилмаслигини айтганди.
Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин узлуксиз электр энергияси етказиб беришни йўлга қўйиш зарур, дея таъкидлади энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматга янги тарифни 2024 йилнинг 1 майидан жорий этиш бўйича таклиф киритилиши кутилмоқда.
Президент Энергетика вазирлигига саноат корхоналарини огоҳлантирмасдан электрдан узиб қўйиш амалиётига «қатъий чек қўйиш» бўйича топшириқ берди. Бош вазир бошчилигидаги комиссия қўшимча ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда ҳар ойда ҳудудлар бўйича энергия балансини ишлаб чиқиши керак.
Саккиз ой давомида Ўзбекистонда 390,18 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 6305 та ҳолат аниқланди. Энг кўп ҳолатлар Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва сув нархларининг либераллаштирилиши ва унинг нархлар ўсишига таъсири 2023 йил учун инфляция прогнозида назарда тутилган, деди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат улушдорлигидаги корхона бўлганини электр энергиясини қиммат олиб, арзон сотгани билан изоҳлади. Компания 2021 йилдан ҳам зарар билан чиққан. 2023 йилдан ҳам зарар билан чиқиши кутилмоқда.
26 июль куни электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатилди — 250,7 млн кВт/соат. Энергетика вазирлиги иссиқ ҳавода электр тармоқларининг узатиш қуввати 25 фоизга пасайганини билдириб, вазиятни тўғри тушунишни сўради ва электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирди.
Тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Қурувчилар» маҳалласида бир суткадан ортиқ вақтдан бери электр энергияси йўқлиги хабари тарқалди. Туман ҳокимияти бу бўйича изоҳ бериб, электр таъминоти 25 июль соат 19:00 да тикланишини маълум қилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 125 млн доллар миқдорида қарз ажратишни маъқуллади. Маблағ мамлакатнинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, хусусан, 7 та вилоятда 359 километр узунликдаги 12 та электр узатиш линиясини реконструкция қилишга йўналтирилади.
Ўзбекистонда 5 ой давомида газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга камайди. Кўрсаткич кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда — май ойида у 11,2 фоизга камайганди. Май ойидаги электр энергияси ишлаб чиқариш рекорд даражадаги ўсишни қайд этди.
Ўзбекистон ҳукумати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб жисмоний шахслар ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини сотиш тартибини тасдиқлади.
Чоршанба куни таъмирлаш ишлари сабаб Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Учтепа, Яккасарой ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилди.
Сўнгги кунларда пойтахтнинг қатор туманларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг аксарияти олдиндан режалаштирилган бўлиб, таъминот сифатини яхшилашга қаратилган ишлар туфайли содир бўлмоқда, дея изоҳ берди «ҲЭТК» Тошкент шаҳри филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев.
Тошкентнинг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларида электр энергияси соат 18:00 га қадар вақтинча ўчирилди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларининг айрим жойларида 6 июнь 18:00 гача электр энергияси ўчирилди.
Сўнгги ҳафталарда пойтахтда йўл-қурилиш ишлари фаол тарзда кетмоқда. Бу электр энергияси таъминоти барқарорлигини ошириш мақсадида қилиняпти, деди ҳокимлик. 2023 йилда 903 км паст кучланишли электр тармоқлари, 228 та трансформатор янгиланади. Бундай йирик масштабдаги иш илк марта амалга оширилмоқда.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга, апрелда эса 8,1 фоизга камайди. 4 ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4 фоизга, кўмир 7,4 фоизга тушди. Йил бошидан бери нефть қазиб олиш 4,3 фоизга ўсди, бироқ апрелда пасайиш кузатилди.
Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга, март ойида эса 12,9 фоизга қисқарди. Уч ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 5 фоизга камайди. Кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам пасайди.
Март ойида республика бўйлаб 21,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Самарқанд шаҳрида 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқлангани айтилмоқда. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг