14 июнь куни Тошкент шаҳридаги 4 та туманнинг айрим ҳудудларида электр қурилмалари реконструкция ва модернизация қилиш ишлари сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати.

Қайд этилишича, электр таъминоти ўчирилиши «истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш» мақсадида қуйидаги туманларад вақтинча ўчирилди:

  • Яшнобод туманининг: «Шохсанам», «Катта Янгиобод», «Авиасозлар», «Наврўзобод», «Парвоз» ҳамда «Дилбоғ» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
  • Учтепа туманининг: «Боғистон» МФЙнинг 4 та кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;
  • Яккасарой туманининг: «Муқимий» МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;
  • Чилонзор туманининг: «Дўмбиробод» ҳамда «1-Чарх Камолон» МФЙлари ҳудудида соат 18:00 гача;

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси пойтахт филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев «Газета.uz»га берган интервьюсида Тошкент шаҳридаги электр таъминотида кузатилаётган узилишлар режавий узилишлар ҳисобланишини маълум қилганди.