Самарқанд шаҳар Сўғдиёна мавзесида фаолият юритиб келаётган Dobusya Samarqand Aqualand МЧЖда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Хусусан, ушбу тадбиркорлик субъектига тегишли меҳмонхонада яширинча ўрнатилган ўчиргич орқали электр ҳисоблаш тизимига ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлди. Натижада истеъмолчига 16,9 млн кW⋅соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 7,6 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди, дейилади хабарда.