6 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 18:00 га қадар вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

«Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида» қуйидаги ҳудудларда электр энергияси ўчирилди:

  • Бектемир туманининг «Ийкота» МФЙнинг Ораста, Тараққиёт, Мевазор, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Учтепа туманининг «Катта қани» МФЙнинг Н.Саидов ҳамда О.Зойитов тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Яшнобод туманининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Мирзо Улуғбек туманининг Мўминова ҳамда Сайрам кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Яккасарой туманининг Кичик Бешёғоч, Андижон ҳамда Шамси Кулол кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаҳ хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.

«„Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.