Энергетика вазирлиги республиканинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминоти навбатма-навбат етказиб берилишини маълум қилди. Бунга 64 та газ конининг иши вақтинча тўхтатилиб, ИЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши сабаб бўлган. Қолаверса, Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳамда пойтахтнинг айрим жойларида газ пасайган ёки умуман ўчган.
Таллимаржон ИЭСдаги носозликлар туфайли Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. 13 январь куни эрталабга келиб электр таъминоти тикланди, дея хабар қилди Афғонистон энергетика компанияси.
Ўзбекистон 2022 йилда Афғонистонга 2 млрд кВт соат электр энергиясини етказиб беради. Буни назарда тутувчи келишув Тошкентда имзоланди, унинг умумий қиймати 100 млн долларни ташкил этади.
Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги техник муаммолар туфайли Афғонистоннинг 15 провинцияси, жумладан, Кобулда электр таъминотида узилишлар кузатилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Британиянинг Cable портали тузиб чиққан рейтингда Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди. Ушбу ўнликдан Қирғизистон ва Тожикистон ҳам ўрин олган.
Fitch Rating агентлиги прогнозларига кўра, «Ўзбекгидроэнерго» инвестиция дастурлари 2030 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқаришда иссиқлик электр станциялари улушини 75 фоиздан камроқ даражагача қисқартириш имконини беради.
Январь-октябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 млрд кВт соатга ёки 9,4% га ўсган. Аввалроқ Энергетика вазирлиги сув танқислиги туфайли мамлакат ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 23 фоизга камайганлигини маълум қилган эди.
Ҳисоб палатаси 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси, совуқ сув ва канализация тарифлари нархлари оширилишини маълум қилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, асосий истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш юзасидан тавсиялар берилган.
Ўзбекистонда сув сатҳининг пастлиги туфайли гидроэлектр станциялари унумдорлиги 23 фоизга камайди, бу эса мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишларга олиб келди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Тошкентлик фуқаро ўз уйида қуёш фото электр станциясини ўрнатиб, унда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома имзолади.
Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги келишув яна бир йилга узайтирилди. Умумий ҳажмлар ва нархлар ошкор қилинмади, аммо ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига кўра, тарифлар аввалги даражада сақланиб қолган.
Афғонистоннинг энергетика компанияси Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан 51 млн доллар қарздор эканлиги маълум бўлди. Компания вакиллари БМТнинг Афғонистондаги ёрдам дастуридан қарзни тўлаш учун 90 млн доллар маблағ сўраб мурожаат қилишган.
Қирғизистон Миллий энергохолдинги мамлакатда энергетика инқирози кузатилаётгани ортидан номаиший истеъмолчилар, жумладан кафе ва дўконларга куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ва реклама ёриткичларини ёқишни тақиқлади.
Яқин 5 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишни 1,5 баробарга оширишни ва ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда, деди президент. Шу муносабат билан, электр таъминоти учун 6,5 млрд долларлик 19 та лойиҳа бўйича қўшимча қувватлар жорий этиладиган минглаб саноат корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.
Жаҳон банки Ўзбекистонга электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
Қонунчилик палатасининг икки нафар депутати иқтисодчи Юлий Юсуповнинг Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилиш қачон бошланиши сўраб, эълон қилган постини танқид остига олди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, мамлакат энергетика соҳасида аллақачон, салмоқли ишлар бажарилган, ҳозирги узилишлар эса — «йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибати».
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Ушбу қарор мамлакатнинг барча дарёларида сув оқими камайиши натижасида чекловлар жорий этилгани сабабли қабул қилинди.
Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси Ўзбекистоннинг ички бозорига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қўшни мамлакатлардан электр энергия импорт қилинмоқда. Унинг бир қисмигина Афғонистонга экспорт қилинишини Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, айни дамда иссиқлик электр станцияларининг барқарор ишлаш режими тўлиқ тикланган.
Қозоғистон жанубида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистондаги энергия тизимидаги муаммоларга ишора қилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг