Осиё тараққиёт банки Ховосда кўп функцияли жамоат марказига эга истироҳат боғи, Хивада рақамли музейга эга ташриф буюрувчилар маркази, Жиззахда сув тармоқларини ривожлантириш ва тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш учун $59 млн долларлик кредит ажратди.
Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Кузда вилоят ҳокими унга ҳайфсан эълон қилган эди.
Хоразм вилоятида одамларни уриб, дўппослаб келганликда гумонланаётган 3 нафар шахс қўлга олинди. Гумонланувчиларга тегишли автомашиналардан пичоқ ва темир бита топилган.
30 март куни Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған ҳамда уларнинг рафиқалари Хоразмга ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни, жумладан Ичан қалъани зиёрат қилди.
Туркиянинг Odaş Enerji CA компанияси томонидан Хоразм вилоятида қурилган янги ИЭС Ўзбекистон ягона электр тармоғига қувват беришни бошлади. 105 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига бунёд этилган ИЭС йилига 1,4 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.
Урганч ва Хива ўртасидаги троллейбус линияси нафақат Ўзбекистондаги ягона ушбу турдаги жамоат транспорти тизими, балки дунёдаги иккита шаҳарлараро линиядан бири ҳисобланади. Ноябрдан бошлаб компаниянинг электр энергиясидан қарздорлиги сабабли мазкур йўналишда машиналар ҳаракати тўхтатилган. «Газета.uz» республикадаги энг ёш троллейбус тизими ҳамда мамлакатнинг бошқа шаҳарларида аллақачон тугатилган тизимлар ҳақида ҳикоя қилади.
Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси ходими 720 млн сўмлик солиқ тўловини камайтириб бериш эвазига тадбиркордан 5 минг доллар пора олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Хоразмдаги бошқа бир ҳолатда эса икки нафар шахс тадбиркорга ноқонуний йўл билан 10 млрд сўм кредит олиб беришга уринганликда гумон қилинмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда тажриба-синов тариқасида кейтринг усулида мактабларнинг бошланғич (1−4) синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берилмоқда. 2022 йил учун маҳаллий бюджетдан 200 млрд сўм ажратилган. Ўқувчилар 470−500 ккалорияга эга овқат, табиий сок ва мевалар билан таъминланади.
Урганч шаҳридаги чиқиндихоналардан бирида қиз жинсига мансуб чақалоқнинг мурдаси топилди. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, у она қорнида 5,5−6 ой яшаган ҳамда «унинг ўлимига етилмаганлик ва ҳаётга лаёқатсизлик сабаб бўлган». Қолаверса, чақалоқ қонидан ҳомиладорликни жарроҳлик аралашувисиз эрта тугатишда қўлланиладиган дори воситаси қолдиқлари топилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Энергетика вазирлиги бошқа ҳудудларда электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қилди.
Урганч шаҳри марказида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари ҳудудида 500 метрлик янги туннель фойдаланишга топширилди. Ерости йўли соатига 3200 та автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бу каби туннель вилоятлар орасида ягона эканлигини таъкидлади.
Хоразмда 43 ёшли аёл «Истиқлол-Урганч» йўналишида кетаётган йўловчи поездининг уриб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.
Энергетика вазирлиги учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендернинг илк босқичида 15 та халқаро компаниядан ариза келиб тушганини маълум қилди. Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган станцияларни қуришни назарда тутади.
Амударё орқали Хоразм вилояти Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи кўприк қурилиши лойиҳасининг қиймати 174 миллион доллар. Президент мазкур қурилаётган кўприкни кўздан кечирди.
2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар, шунингдек камерал солиқ текширув асосида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар бекор қилинади. Хоразмда солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини шакллантириш бўйича эксперимент ўтказиш режалаштирилган. Шундан сўнг янги тартиб бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.
Хоразмда оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида Nexia автомобили 11 нафар юқори синф ўқувчиларини уриб кетди. Олган тан жароҳатлари оқибатида улардан уч нафари воқеа жойида, яна бир нафари шифохонада оламдан кўз юмган. Урганч туманида содир бўлган бошқа бир ЙТҲда юк машинаси 2-синф ўқувчиларини уриб юборган, улардан бири воқеа жойида вафот этган.
Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникасиялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.
Президент Хоразм вилоятида амалга оширилиши режа қилинган 1,3 млрд долларлик 812 та инвестиция лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Уларнинг 273 таси саноат, 277 таси хизмат кўрсатиш, 262 таси қишлоқ хўжалигига оид. Уларни ҳаётга тадбиқ этиш натижасида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг