Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланганлиги ҳақида хабар берди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

«Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 25 январь куни соат 10:57 да Марказий Осиёнинг ягона энерготизимидаги йирик авария натижасида Ўзбекистон ҳудудларида электроэнергия таъминотида узилишлар рўй берди. Натижада Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида элек энергияси ўчиши ҳолатлари қайд этилди.