Хоразм вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида болалар юпун кийимларда иштирок этган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, ходимларга интизомий чора кўрилиши маълум қилинди. Масъул ташкилот тадбир куни об-ҳаво иссиқ бўлганини таъкидламоқда. Бироқ суратда мутасаддилар болаларга қараганда иссиқроқ кийимда эканлигини кўриш мумкин.
Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келиб, Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида электр энергиясида узилишлар юзага келган.
Хоразмда чойхона эгаси, турмуш ўртоғи ва бир фарзанди газ ўчоғидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Икки фарзанди кучли заҳарланган.
Ҳоразм ва Қашқадарё вилоятининг бир қанча туманларида электр таъминоти тўхтатилди. Узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли келиб чиққанлиги айтилмоқда.
Хоразм вилоятида уйнинг деворлари ва томининг қулашига олиб келган газ портлаши юз берди. Ҳодиса оқибатида вояга етмаган қиз вафот этган, отаси куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Молия вазирлигида бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Мурадбек Давлатов Хоразм вилояти Хонқа туманига хоким этиб тайинланди.
Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов Хива ҳокими этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги «Yantex Invest» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Шу ерда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. «Энди давлат идоралари ходимларининг моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланадиган тизим қиламиз», — деди президент.
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Хонқа туманидаги йил давомида ҳосил олиш имкониятига эга инновацион иссиқхона фаолияти билан танишди. «Хоразм қишлоқ хўжалигининг келажаги шу», — деди давлат раҳбари ва қўшимча сифатида ҳар бир иссиқхонанинг лабораторияси, ўз бренди бўлиши кераклигини таъкидлади.
Маст фуқаро темир йўлда ухлаб ётгани сабабли «Хива-Урганч-Тошкент» поезди 16 дақиқага тўхтаб қолди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими чегара олди ҳудудида ноқонуний ов қилиб, ёввойи тўнғизни отиб ўлдиришган. Уларнинг ёнидан 6 дона ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва қармоқлар чиққан. Улар экология инспекторларига босим ўтказишгани айтилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг