Хоразмда 43 ёшли аёл Тошкентдан Урганчга қараб кетаёган йўловчи поездининг уриб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этди. Бу бўйича интернетда тарқалган видеохабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.

Ҳодиса 8 декабрь куни соат 09.25 ларда содир бўлган. «Аёлни эҳтиётсизлиги туфайли „Истиқлол-Ҳазорасп“ йўналишида келаётган йўловчи поезди уриб кетган ва олган оғир тан жарохатлари туфайли воқеа жойида вафот этган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.