Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникасиялар масалалари бўйича ўринбосари — Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

У 1997 йилда Урганч Давлат университети, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ботир Саидов меҳнат фаолиятини 1997 йилда Урганч Давлат университети иқтисод факультети Математик моделлаштириш ва менежмент кафедраси ассистент ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.

У 2001−2020 йиллар мобайнида Марказий банк иқтисодий таҳлил департаменти иқтисодчиси, акциядорлик тижорат Халқ банкининг филиалларида бошқарувчи ўринбосари, бошқарувчи биринчи ўринбосари, бошқарувчи, акциядорик тижорат Халқ банкининг Риск менежмент департаменти директори ўринбосари, «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув Раиси маслаҳатчиси, акциядорлик тижорат Халқ банки ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси ҳудудий менежери, Халқ банки бошқарув раиси маслаҳатчиси, Халқ банки Активлар мониторинги ва муаммоли активлар билан ишлаш комплекси раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Ботир Саидов 2020 йил 17 декабрдан буён вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.