Тармоқларда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида вояга етмаган йигит юқори қаватдан тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2007 йилда туғилган йигит кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига қулаган. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда, дейилади хабарда.