Туркманистонда президент номидан 8 март совғаси сифатида хотин-қизларга 60 манатдан пул берилади. Бу давлат курси бўйича 17 доллар, «қора бозор»да эса 3 доллар дегани. Боғча тарбияланувчиларига биринчилардан бўлиб президент совғасини топшириш бошланган.
Туркманистондан Ўзбекистонга ёрдам сифатида юборилган 2 минг тонна бепул суюлтирилган газнинг ярми Қорақалпоғистон аҳолисига тарқатилмоқда. Қолган минг тонна газ Хоразм вилоятига юборилади.
Туркманистондаги «Галкиниш» конида юз берган авария ва Ўзбекистонга газ етказиб беришда кузатилган узилишлар сабаб «Туркмангаз» концернида бир неча киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги узилиш учун Туркманистондан компенсация талаб қилингани ҳақидаги хабарни рад этди.
Туркманистон Ўзбекистонга «биродарлик ёрдами» сифатида суюлтирилган газни «тегишли ҳажмда» бепул етказиб беради.
«Ўзбекнефтгаз» Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.
21 январдан бошлаб Ўзбекистон Туркманистондан газ импортини қайта тиклади, бироқ ҳозирча газ совуқ кунларгача бўлган босимдан пастроқ. Газ етказиб бериш 12 январь куни тўхтатилганди.
Туркманистон совуқ об-ҳаво туфайли юзага келган техник сабабларга кўра 12 январдан бошлаб Ўзбекистонга газ экспортини тўхтатди. Яқин вақт ичида газ етказиб бериш қайта тикланиши кутилмоқда. «Газета.uz» шунингдек, Россия билан газ бўйича музокаралар олиб борилишини аниқлади.
Ўзбекистон Туркманистондан табиий газ импортини ошириш бўйича келишувга эришди. Уч ой ичида 1,5 млрд куб метрга яқин газ импорт қилиниши режалаштирилган, бу эса қиш мавсумида тақчилликни қоплашга ёрдам беради.
Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. «Ўзбекистонда, Туркманистонда бўлгани каби, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда», — дея таъкидлади президент олийгоҳга ташрифи давомидаги нутқида.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарига туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.
Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Туркманистонга ташриф буюрди. Дастлаб «Ўғузхон» саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. Ташриф давомида, жумладан, Ашхободда «Тошкент» боғини очиш ва Чегараолди савдо марказини қуриш бўйича лойиҳани биргаликда бошлаб бериш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 20−21 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади. Икки мамлакат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилади. Шунингдек, президент ҳафта давомида маҳалла инфратузилмаси, маъмурий ислоҳотлар ва қишлоқ хўжалиги борасида муҳокамалар ўтказади.
Туркия ҳукумати Туркманистоннинг илтимосига кўра, туркманистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди. Авваллари мазкур давлат фуқаролари Туркияда туризм мақсадида 30 кунгача визасиз қолиши мумкин эди.
Туркманистон ўзининг фуқаролари учун Туркиядан вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўради.
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов ва ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланди. Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов эса Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Маросим Ашхободда бўлиб ўтди.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов туркманистонлик ҳамкасби билан Ван кўли орқали Туркияга юкларни интермодал ташишларни, Эрон вазири билан эса Чобаҳор портидан Ўзбекистонга пилот юк ташишни ташкил этиш бўйича келишиб олди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини «Кўксарой» қароргоҳида кутиб олди. Шундан сўнг, икки давлат етакчилари тор доирадаги музокараларда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Туркманистонга келишга таклиф қилди.
Бухорода бўлиб ўтган биринчи ўзбек-туркман ҳудудлараро форумида 451 млн долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди. Қолаверса, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлари ўртасида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича доимий ишчи гуруҳлар тузилиши маълум қилинди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг