Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яқин орада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Учрашув доирасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Унда давлат раҳбари пандемия сабабли тўхтатилган транспорт ҳаракатини тўлиқ тиклаш, тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича ягона ахборот тизимини ишга тушириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тизимни жорий қилишни таклиф этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Туркманистонга йўл олди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков Туркманистонда Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. Томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг киришини соддалаштириш ва савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд долларга етказиш масалаларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Ўзбекистон — Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти шу ҳафта Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Туркманистонга боради. Учрашув кун тартибидан савдо-cотиқ, транспорт логистикаси, энергетика ва маданий соҳалар муҳокамаси жой олган. Қолаверса, Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари учрашуви ўтказилиши ҳам режада бор.
Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви 6 август куни Туркманистоннинг «Аваза» миллий туризм зонасида бўлиб ўтади. Саммитга тайёргарлик масалалари президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашувида муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди.
Гаити президентининг ўз уйида ўлдирилгани, Туркманистонда мажбурий эмлашнинг жорий этилгани, Литванинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтишини ҳамда Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳоқама қилдилар.
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари учрашди. Учрашувда Халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Ашхобод битимини бундан буён ҳам биргаликда илгари суриш таъкидланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Давлат раҳбарининг Туркманистон президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.
Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида «президент имижини бузмаслик» учун дўконлар олдида одамларнинг йиғилиши тақиқланганлиги айтилмоқда. Маҳаллий аҳоли дўконда 4 кишидан кўпроқ одам тўпланса, полиция ҳибсга олиш билан таҳдид қилаётганлигини таъкидламоқда.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат парламентининг Халқ маслаҳати (юқори) палатаси раиси этиб сайланди.
Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқар унвонлари таъсис этилиб, унвонлар соҳибларига бир марталик пул мукофотлари ҳамда ойлик, нафақа ва стипендияларига устамалар белгиланди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши аъзолигига сайланди. Мамлакат Конституциясига мувофиқ, давлат раҳбари парламент аъзоси ёки депутати бўла олмайди.
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.
Туркманистонда Шаҳар кунида (25 май куни) туғилган биринчи ўғил болага Пойтахт ёки Aшхабод исми, қиз болага Маржона ёки Мая исми берилади. Шунингдек, мамлакат президенти 8 март кунига барча аёлларга 60 манат (17,1 доллар) миқдорида пул беришга топшириқ берди.
Мьянма ҳарбийларининг 19 мамлакатдан 100 га яқин элчихона ходимларини чақириб олгани, БAAнинг Исроилдаги биринчи элчисининг Тель-Aвивга етиб келгани, Туркманистонда шаҳар кунига туғилган ўғил болага Ашхобод ёки Пойтахт исмининг берилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлагани, Испания собиқ қиролининг солиқ қарзи сифатида 4 млн евро тўлагани, Туркманистонда «туркман алабайи» байрами таъсис этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг