«Ўзбекнефтгаз» компанияси жорий йилда Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди холдинг матбуот хизмати.

Тошкентда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва Petronas Çаrigali делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шу масала муҳокама қилинди. Томонлар биргаликда етказиб бериш дастурини тайёрлашга келишиб олди.

Petronas Çаrigali Каспий денгизининг Туркманистон шельфида нефть ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади. У Малайзиянинг Petronas нефть ва газ компаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.