Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 ёшга тўлгани билан табриклади. Суҳбат чоғида президент Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Туркманистон 1 июндан бошлаб Ўзбекистонга транзит юк ташишга рухсат берди. Бир қатор талаблар ҳам ўрнатилди: автомобиллар автоколоннада ҳаракатланиши керак, ҳайдовчиларга тўхташ ва кабинадан чиқиш тақиқланади ва бошқалар.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Тошкентда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогининг очилиш ўйинида Туркманистонни 1:0 ҳисоби билан мағлуб этди.
Ўзбекистон-Туркманистон чегарасидаги «Олот» ва «Фарап» ўтказиш пунктлари одатий режимга қайтиб, Туркманистон ҳудудига хорижий автоташувчиларнинг кириши билан боғлиқ бир қатор чекловлар бекор қилинди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Тошкент шаҳри ва вилоятида 290 минг туркман манатини сотишга уринган тўрт нафар шахсни қўлга олди.
Туркманистон президенти этиб сайланган 40 ёшли Сердар Бердимуҳаммедов Марказий Осиё тарихидаги энг ёш президентга айланди. Шу пайтгача ушбу рекорд 42 ёшида Тожикистон президенти бўлган Эмомали Раҳмонга тегишли эди. «Газета.uz» Марказий Осиё президентлари лавозимга сайланган вақтда неча ёшда бўлгани ва неча йил давомида раҳбарлик қилгани ҳақидаги маълумотларни тўплади.
Туркманистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов 72,9 фоиз овоз билан президентликка сайланди.
Шанба куни Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Унда амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам овоз бериб, сайловни тарихий деб атади. Сайловларда 3 нафар партиялар номзоди, 6 нафар мустақил номзод иштирок этмоқда. Тушга қадар сайловчиларнинг 71,9 фоизи овоз бериш жараёнларида қатнашди.
Туркманистон президентининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов (39 ёш) март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашади. Унинг номзоди Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилувчи «Туркманистон демократик партияси» номидан кўрсатилган.
Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайловлари 12 март куни бўлиб ўтади. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Халқ Маслаҳати йиғилишида нутқ сўзлаб, давлат бошқаруви ёш раҳбарларга берилиши кераклигини таъкидлади. Унинг ўзи эса Халқ Маслаҳати раиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқчи.
Туркманистон президенти 50 йилдан кўпроқ вақтдан бери ёниб турган «Дўзах дарвозаси» газ кратерини сўндиришни буюрди.
Португалия ва Шотландияда COVID-19'нинг янги омикрон штамми билан зарарланиш ҳолатлари аниқлангани, Қирғизистонда беш партия сайлов натижаларини тан олишдан бош тортгани, Истанбулдаги кучли бўронлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани, Туркманистон биринчи хонимининг илк сурати тарқалгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркманистонда 2022 йилни «Халқнинг Аркадағли замонаси» шиори остида ўтказишга қарор қилинди. «Бу шиор — бахтли давр асосини яратган, халқни, Ватанни янги марралар сари етакловчи қаҳрамон президентимизга юксак ҳурмат-эҳтиромдир», — дея таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхободга боради.
Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги келишув яна бир йилга узайтирилди. Умумий ҳажмлар ва нархлар ошкор қилинмади, аммо ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига кўра, тарифлар аввалги даражада сақланиб қолган.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакатлар автомобиллар ва электротехника йиғиш ҳамда туризм соҳасида кластерлар тузиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Туркманистон томони 300 млн долларга ўзбек товарларини харид қилишни режалаштирмоқда ва «Туркманбоши» денгиз порти инфратузилмасини таклиф қилмоқда.
Туркманистон давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ва тавсиялари мамлакатда пахта етиштириш ҳажмларини сезиларли даражада оширишга ёрдам берганлигини таъкидлади. У ҳамкасбининг бошқа хусусиятларини ҳам эътироф этди.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Афғонистон халқига ёрдам беришда давом эттишларини таъкидлашди. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсир кўрсатади. Шунингдек, у трансмиллий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттириш режалари ҳақида ҳам маълум қилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон минтақавий ва халқаро масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлайди, чунки мамлакатларнинг мақсадлари ҳамоҳанг. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган тор доирадаги учрашувда айтилди.
Тунис тарихида илк бор аёл кишининг ҳукумат раҳбари этиб тайинланиши, «Толибон»нинг Кобул ва Нангархорда ИДга қарши операцияни бошлагани, Францияда 2017 йилдан буён 650 та исломий ташвиқот маркази ёпилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг